Football Espana нашрининг ёзишича, бельгиялик дарвозабон келаси ёзда ўз ўрнини бошқа ҳамкасбига бўшатиб бериши мумкин. Куртуанинг ўзига Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасидан мўмай даромадли таклиф бор. Шайхлар 32 ёшли машҳур голкиперни олиш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборган.
Куртуа Бельгиянинг “Генк” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йили уни “Челси” трансфер қилиб, дарров “Атлетико”га ижарага бериб юборган. Куртуа “матрасчилар” сафида 2014 йилгача ўйнади.
2018 йили “Реал” раҳбарияти уни “Челси”дан 35 миллион евро эвазига трансфер қилди. Шундан бери бельгиялик посбон мадридликлар дарвозасини қўриқлаб келади.