Жиноят жазосиз қолмайди, айниқса Англияда...
Родриго Бентанкурнинг ҳазили ирқчиликка оид эди, АПЛдагилар бундай қилиқларни ёқтирмайдилар.
Ўзбекистон Суперлигасида амалдаги регламент бўйича легионерлар лимити - "5+1". "Нефтчи"да бу йил фаолият олиб борган хорижликлар
Манучеҳр Сафаров, Зоир Жўрабоев, Боян Цигер ва Нсунгуси Эффионг. Мана, жамоа бирданига яна 4 нафар легионер билан шартнома тузди: Владимир Йовович, Тома Табатадзе, Йован Жокич, Зоран Марушич. Демак, икки легионер ортиқча. Яхши биласиз, Суперлигамизда легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун маълум миқдорда таянч тўлови мавжуд. Хўш, "Нефтчи" хорижлик янги футболчилар учун қанча тўлайди?
Жамоага "Навбаҳор"дан ўтган Йован Жокич учун тўлов қилинмайди. Бунга амалдаги регламентнинг 13.6-банди асос: агар легионер узлуксиз кетма-кет 4 мавсум Ўзбекистон клубларида ўйнаган бўлса, кейингисида унинг учун тўлов амалга оширилмайди. Зоран Марушич ва Тома Табатадзе эса 3-тоифадаги легионерлар гуруҳига киришади. Амалдаги регламентнинг 13.3-бандига мувофиқ, ушбу футболчилар учун белгиланган таянч тўлови икки баравар миқдорда тўланади: "Учинчи тоифага кирувчи легионер учун тўлов тасдиқланган таянч суммасининг икки баравар миқдорида амалга оширилади". "Сўғдиёна"дан таклиф этилган Владимир Йовович 2-тоифадаги легионер ҳисобланади. Амалдаги регламентнинг 13.3-бандига кўра, ушбу футболчи учун таянч тўлов миқдорининг 1 баравари берилади: "Икинчи тоифага кирувчи легионер учун тўлов тасдиқланган таянч миқдорда амалга оширилади".
Айтиш керак, ПФЛ ўтган йилдан Ўзбeкистон чeмпионатига кeлаётган хорижлик футболчиларни 4 тоифага ажратмоқда.
Олий тоифа
*** Европа ёки жаҳон чемпионати финал босқичи доирасида майдонга тушган футболчи
*** УEФА коэффициентлар жадвалида дастлабки 7та ўринда бораётган мамлакатлар олий дивизионининг якунига етган сўнгги мавсуми ёки давом этаётган мавсумида камида 10та ўйинда майдонга тушган футболчи
Олий тоифадаги легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун клублар олдиндан белгиланган тўлов миқдорининг ярмини тўлайди.
Биринчи тоифа
*** 2004 йил ва ундан кейин туғилган, сўнгги икки мавсум давомида ўз мамлакати терма жамоасининг расмий мусобақалар доирасидаги ўйинларида камида 2 марта майдонга тушган футболчи
Биринчи тоифадаги легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун клублар ҳеч қандай тўловни амалга оширмайди.
Иккинчи тоифа
*** ФИФА рейтингида дастлабки 20 поғонада бораётган терма жамоа сафида расмий мусобақа доирасидаги лоақал 1та ўйинда майдонга тушган 1993 йил ва ундан кейин туғилган футболчи;
*** Ўз мамлакати миллий терма жамоасининг расмий мусобақалар доирасидаги ўйинларида сўнгги 2 йил давомида камида 2 марта майдонга тушган футболчи
Иккинчи тоифадаги легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун клублар олдиндан белгиланган тўлов суммасини тўлиқ беради.
Учинчи тоифа
*** Исталган легионер футболчи
Учинчи тоифадаги легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун клублар олдиндан белгиланган тўлов суммасининг 2 бараварини тўлайди.
@SamvelKarlenovich
Родриго Бентанкурнинг ҳазили ирқчиликка оид эди, АПЛдагилар бундай қилиқларни ёқтирмайдилар.
Фаолиятининг асосий қисмини "Навбаҳор"да ўтказиб, мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган дарвозабон Ўткир Юсупов давралар оралиғида Эроннинг "Фулад" жамоаси аъзосига айланганидан яхши хабардорсиз.
Баногоҳ - "Челси" АПЛда барчани ҳайратда қолдираётган "Ливерпул"дан кейин 2-ўринда келмоқда.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789