Неймар учун мавсум тугади

Неймар учун мавсум тугади

«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси сафида жароҳат олган эди.

Қўшимча текширувлар форварднинг тиззаси жиддий шикастланганини аниқлади. O Globo нашрининг ёзишича, Неймар операция қилинади. Ҳужумчи талабига кўра, жарроҳлик амалиётини Белу-Оризонти шаҳрида Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар бошқаради. Операцияга «Ал-Ҳилол» розилигини олиш керак бўлади. Саудияликлар Неймар Парижда операция қилинишини режалаштирган эди. Бироқ футболчининг ўзи амалиётни Ласмар ўтказишини сўраган. Таъкидлаш жоизки, Ласмар Неймарнинг 2018 йилдаги ва жорий йилнинг баҳоридаги жароҳатларини даволашда унга ёрдам кўрсатган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Неймар ўзини тиклаб олиши учун камида 10 ой вақт кетади ва бу бразилиялик юлдуз жорий мавсумда бошқа майдонга тушмаслигини англатади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.