АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Вильярреал» ЕЧЛда чинакам мўъжиза намойиш этди: «Ювентус» ва «Бавария»дек грандларни беписандлик билан четга суриб, ярим финалчилар квартетидан жой олди.
Ла Лигада 7-ўринда бораётгани, аҳолиси Мюнхендагидан салкам 30 бараварга (1,5 млн.га қарши 50 минг), бюджети эса 6 марта кам эканлиги тақдир «плей-офф» босқичида рўбарў қилган икки жамоа салоҳиятидаги улкан тафовутни яққол кўрсатиб турибди.
Бироқ фарқ фақат молиявий қудрат ва аҳоли сонида эмас: чорак финалчиларнинг бирортаси ҳам ўз таркибидаги маҳаллий тарбияланувчилар сони бўйича «Вильярреал»га тенглаша олмайди. «ғаввослар»нинг 8 нафар аъзоси ўз академиясидан етишиб чиққан. «Челси»да 6, «Реал»да 5, «Бавария»да 4, «Бенфика»да 3, «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»да 2 нафардан, «Атлетико»да атиги 1 нафар садоқатли битирувчи бор.
Ваҳоланки, «Вильярреал» академияси дунёдаги энг йирик билим даргоҳи эмас. Битирувчилар сони жиҳатидан у ҳеч қачон топ-чемпионатлар академиялари ўртасида «Барселона», «Лион», «Ренн» мактаблари каби етакчи бўлган эмас. «Бенфика», «Монако» ва «Аякс» каби энг сердаромад академиялардан ҳам анча йироқда. Хўш, унда Испания Салехардидаги оилавий жамоа қай тариқа юксак савиядаги академияга эга бўлган?
42 млн. евролик академия
Футболдан бошқа бирор-бир жиддийроқ юмуши бўлмаган бу жажжи гўша Валенсия ва Кастельон-де-ла-План оралиғидаги кўримсиз аҳоли пункти. Шаҳарча номи билан юритиладиган бекат қўшни қишлоқлардагидан фарқ қилмайди. Вильярреалга туташ бўлган 80000 кв.м. майдонни академия банд этган. Маълумотларга кўра, клуб соҳиби Фернандо Ройч академияни ташкил этишга 42 млн. евро сарфлаган.
Академия ҳудудида:
*** 11х11 бўлиб ўйнашга мўлжалланган 4та табиий майсали майдон, биттаси - асосий таркиб, 2таси - ёшлар жамоалари машғулотлари учун, битта 3500 ўринли стадион;
*** 12 ёшгача бўлган болакайлар учун 8х8 ўйинга мўлжалланган 3та сунъий майдон;
*** Махсус машқларни бажаришга ихтисослашган 2та олтибурчак ёки квадрат шаклидаги майдон.
«Вильярреал»нинг асосий ва ёшлар таркиблари, академия тарбияланувчилари шу базада шуғулланадилар. Бош жамоа эшиклари барча учун очиқ эканлигини болажонлар чуқурроқ ҳис этишлари учун интернат биносининг деразалари асосий таркиб шуғулланадиган майдонга қаратилган. Бу ҳаммаси эмас. Вильярреалнинг бошқа қисмида анчайин камтар академия жойлашган. Ундаги 3та 11х11 ва битта 8х8 майдонларда «Вильярреал»нинг 3-жамоаси ва «Валенсия» ўринбосарлари билан битта лигада тўп сурадиган «Рода» фарм-клуби машғулот ўтказади.
Асосий принцип: персонализация ва руҳият
«Реал» ва «Барса» скаутинг эвазига ўз мақсадига эришади. Ансу Фати ва Гави - андалусиялик футболчилар, Педри Канар оролларида туғилган. Кучли ўсмирлар жамоалари MIC турнирида куч синашганларида, грандлар скаутлари «Валенсия», «Севилья» ва бошқа ўртамиёналардаги ноёб иқтидорларни ўзларига оғдириб оладилар. Уларнинг ота-оналарига сердаромад ишларни таклиф қиладилар ва болакайлар билан шартнома имзолайдилар. Болалик чоғидаёқ ўзгача молиявий шарт-шароитлар.
Лекин нуфузли турнир ярим финалчисининг ўзига яраша сирлари ҳам йўқ эмас. Бу ерда персонализация ва руҳиятга алоҳида аҳамият берилади. Персонализация - муваффақият калити. Ўйинчиларни аввал позициялар, кейин малакалари бўйича ажратиб оладилар. Масалан, 4 нафар ўнг қанот ҳимоячи битта гуруҳда. Уларга биринчи даражали вазифалар юклатилган: ҳужум пайтида керакли ҳудудларни эгаллаш, узатмаларни амалга ошириш, тўпни ортга қайтариш ва ҳоказо.
Кейин машғулотлар якунида ҳар қайси позиция вакилларига муайян вазифаларни белгилаш. Юқорида зикр этилган 4 нафар ўнг қанот ҳимоячиларнинг 2 нафари қизил, учинчиси кўк, тўртинчиси сариқ рангда. Ҳар қайси рангга алоҳида вазифа юклатилган: ишчи оёқлари билан узатмаларни амалга ошириш, қанотдан марказга ўтиш ёки тўп учун яккама-якка курашиш.
17-19 ёшда ҳеч ким футболчининг ҳар қандай позицияда ўйнай олиши хусусида ўйламайди. Шу боис, энди ихтисослашиш жараёни бошланади. Аввал кичикроқ гуруҳларда, кейин беллашув кўринишида. Масалан, 7х7 ўйинида қанот ҳимоячилари ва ярим ҳимоячилар ҳудуди белгилаб олинади. Ўйинчилардан фақат ўз ҳудудларида ҳаракатланиш талаб этилади. Учрашув арафасида таянч ярим ҳимоячиси олдига нечта ҳужумни бошлаб бериш ва рақибнинг нечта ҳужумини барбод қилиш вазифалари белгилаб берилади.
Академия ўзини оқлади
Ушбу билим юрти битирувчиларини эндиликда «Атлетико» ва «Барселона»га жалб этмоқдалар. «Вильярреал» академиясидаги самарадорликни оддий статистик кўрсаткичлардан ҳам билиб олиш мумкин. 8 нафар футболчининг ЕЧЛда эканлиги, топ-клубларнинг трансфер фаолликлари... 2018 йилда Брайан Фариньяс «Барселона» билан, Адриан Корраль «Атлетико» билан шартнома имзолашди. Бир йилдан сўнг Херман Валера «Атлетико»га, Нико Серрано «Атлетик»ка йўл олдилар.
«Барселона», «Атлетико» ва «Атлетик» иқтидорларимизни ўғирлашаётгани оғриқли зарба. Ахир улар энди 15га чиқдилар. Ҳали профессионал мақомида эмаслар», - дейди Фернандо Ройч. Клуб раҳбарининг гапларида қайғу-алам билан биргаликда фахрланиш ҳисси ҳам йўқ эмас. Чунки доимо 17-ўринни (Сегундага тушиб кетмасликни) орзу қиладиган митти клуб тарбияланувчилари грандлар эътиборида. «Шунчаки, бизда Испаниядаги энг самарали ёшлар тизими шаклланган. Топлар эса талончиликни тўхтатишмаяпти».
Бироқ «Вильярреал» ўз омилкорлигидан етарли манфаат олишни ҳам ўзлаштириб олган. Ҳозир АҚШ ва Канадада 9та, Австралияда 3та, Россия, Ирландия, Исроил, Жанубий Корея, Хитой ва Японияда биттадан академия фаолият юритмоқда.
«Вильярреал» услубининг овозаси ва муваффақиятлари:
** Жонажон шаҳри жамоаси билан ЕЧЛда ўйнаш учун «Тоттенхэм» таклифини рад этган Пау Торрес;
** Унинг дўсти Сэмюэль Чуквуэзе «ПСЖ», «Спортинг», «Порту» ва «Зальцбург»ни рад этиб, «Вильярреал»ни танлади ва афсусланмади;
** Фарм-клубдан «Вильярреал»га ўтган Йереми Пино Канар оролларидан спортга хос ўжарликни олиб келди;
** Клуб тарихидаги энг яхши тўпурар (34) ва Испаниянинг бош ҳужумчиси Жерар Морено айнан «ғаввослар» либосида старт олиб, юлдуз мақомига эришди.
«Вильярреал» тизими ва академияга сарфланган харажатлар ўзини оқлади, ЕЧЛ нимчорак финалидан кейин клуб УЕФА ғазнасидан 68 млн. евро даромад олди. Бу маблағ яна 1,5та академияга етади!
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789