Нигоҳ: Нима, бу Левандовски таъсирими?

Нигоҳ: Нима, бу Левандовски таъсирими?

«Барселона» мухлислари жамоа жавоҳири - Педрининг жисмоний кўринишидан ҳайратдалар.

«Лева, Гави билан ҳам шундай қил, илтимос!» - дея польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскига юзланишяпти улар. Каталония клуби фанатлари 20 ёшли Педрининг мушак массаси яққол бўртиб чиққанида чиндан ҳам, Левагол алоқаси борлигига аминлар. Умуман, ёш ярим ҳимоячининг жамоанинг охирги машғулотларидан олинган суратлари нафақат «Барса» мухлислари, балки бош­қаларни ҳам «шок» ҳолатига туширган бўлса, ажабмас.

Қисқаси, «Барселона» фанатлари Педридаги ўзгаришдан бағоят хурсандлар ва бунинг учун жамоанинг жисмоний тайёргарликка масъул мураббийлари эмас, балки Роберт Левандовскига миннатдорчилик билдиришяпти. Ижтимоий тармоқларда қолдирилган муносабатлар орасида Леваголга қаратилган илтимос ҳам йўқ эмас. 

Klingonbussy: - Бу Леваголнинг таъсири, албатта.

ZJP31: - Олтин болакайимиз кейинги даражага сакраш учун тайёр. Кўриниб турибди, Левагол у билан катта ҳажмда яхши иш олиб борибди.

BoneMarrowChutney: - Педрини шундай ҳолатда кўриш ажойиб. Бутун жамоани «Бавария»га айлантириш учун айнан Левандовски керак. Бу айниқса, Гави ва Педри учун муҳим.

Witty_Acanthisitta_9: - Ҳаммаси Левандовски билан шарт­нома тузилганининг энг катта самараси. Роберт йигитларга қатъийлик ва чинакам машғулотлар қандайлигини кўрсатиб қўймоқда. Оҳ, нақадар ёқимли!

Sufficient_Work_5381: Эн - ди   Гави   билан илтимос