Нигоҳ: Она шундай меҳрибон...

Нигоҳ: Она шундай меҳрибон...

Бразилиялик Сильвия Греко хоним бежиз 2019 йили ФИФА томонидан энг яхши мухлис сифатида тан олинмаган.

Унинг ўғли Николасга муносабати бунданда каттароқ эътирофга лойиқ. Диққат қилинг, Сильвия муддатидан 5 ой олдин туғилган ва атиги 0,5 килограмм тош бошган ўғлининг футболга қизиқишини муносиб рағбатлантириб келмоқда.

Болакай туғма ожиз, шифокорлар ташхиси бўйича унда яна аутизм касаллиги бор. Асосийси, меҳрибон она ҳамиша ўғли ёнида парвона. Дейлик, Сильвия хоним уни севимли клуби - «Палмейрас»­нинг барча уй ўйинларига олиб боради. Бунда у бутун учрашув давомида майдондаги воқеаларни кўзи ожиз ўғлига персонал тарзда шарҳлаб ўтиради. Ҳа, бундай меҳрибонлик фарзандига муҳаббати ва меҳри чегарасиз ОНА аталмиш муқаддас зот учун одатий ҳолатдир.
nikolas-02.jpeg

МЕҲРИ ДАРЁ ОНА

ФИФА кўзи ожиз ўғлини мунтазам стадионга олиб бориб, унга ўйинни персонал равишда шарҳлаб борадиган Сильвия Греко хонимни 2019 йилнинг энг яхши мухлиси сифатида тан олган