АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ишониш қийин, лекин «Лутон Таун» клуби 138 ёшдан ўтди.
Шу давр ичида у Жанубий футбол лигасида биринчи бўлиб ўз футболчиларига ўйин учун маош берган жамоа мақомидан бир нафар ўйинчисининг баҳоси «шляпадўзлар»нинг бутун бир таркибидан қимматроқ бўлган «Брайтон», «Эвертон», «Ньюкасл» касбдошларини енга оладиган савияли жамоа даражасига кўтарилди. Дарвоқе, анчайин ажабтовур тахаллус ва тимсолни клуб шаҳарчада яхши ривожланган бош кийимлари корхонасидан олган. Энди жамоа билан танишувни бошлаймиз.
ТАРИХИ
Ташкил этилган 1885 йилнинг 11 апрелида расман эълон қилинган «Лутон Таун» Англиянинг кўҳна клубларидан бири. У билан номдош бўлган шаҳарчада бош кийимлари корхонасидан бошқа ишлаб чиқариш тармоғи йўқ, аҳолиси 200 мингдан камроқ. Бадавлат соҳиби ёки инвестори бўлмаган клуб ҳомийларни ўзи излаб топишга мажбур. Маблағ йўқлиги сабабли, «Лутон» 2009 йилда 5-дивизионга тушиб кетганди. Эришган натижаси эса 1988 йилда қўлга киритган Лига Кубоги (ҳозирги номи Carabao Cup). Қандайдир даромадга эга бўлиш мақсадида клуб 1913 йилда ўз жамғармасини ташкил этган, аъзолик бадали 60 фунт. Шу жамғарма кўмагида «Лутон» ҳамон фаолият юритмоқда. Боз устига, аҳоли ўртасидаўтказилган ижтимоий сўровномаларда айнан Лутон яшаш учун Британиядаги энг ёмон шаҳар сифатида қайд этилган.
СТАДИОНИ
«Лутон» стадиони 119 ёшда. Аренада сезиларли ўзгаришлар бўлмаган. Тўғри, ўриндиқлар, айвонлар сиғими кенгайтирилган, прожекторлар сони кўпайиб, газон сифати яхшиланган, лекин стадион ўтган асрдагидек. Сўнгги ўзгариш 2005 йилда амалга оширилган, шундан кейин арена 10 минг мухлисни қабул қиладиган бўлди. Тик туриб ўйинни томоша қиладиган мухлислар чипталари бекор қилинишидан аввал «Лутон»нинг «Блэкпул»га қарши ўйинига 30 минг нафар мухлис ташриф буюрганди. Иншоот 5та трибунага эга, маҳаллий мухлислар учун ажратиган 4та трибунага асосий йўлакдан кирилади. Меҳмон жамоа мухлислар трибунасига эса алоҳида йўлак ажратилган.
ТАКТИКАСИ
«Лутон Таун» 3-4-2-1 схемасида тўп суради. Олдинги чизиқдаги ягона соф ҳужумчи жамоанинг энг кучли жиҳати - юксак савиядаги ярим ҳимоячилар - тажрибали Баркли ва келажаги порлоқ Локонгилар кўмагида сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Икки нафар ҳужумчили схемада ҳам дуэт уларни самарали узатмалар билан таъминлай олади. Жамоанинг асосий принципи қуйидагича: ўйиннинг қайси босқичда эканлигидан қатъий назар, ҳар бир футболчи ўз вазифасини адо этиш билан шуғулланади. Дейлик, шартли «Манчестер Сити» ишончли ҳимоя, барқарор марказ ва ҳужум чизиғи вазият тақазосига кўра ҳаракатланиш усулини қўлласа, «шляпадўзлар» бундай эркинликни бера олмайдилар. Чунки таркиб турли савиядаги ўйинчилардан иборат. Дарвоқе, бир пайтлар «Арсенал» айнан шу услубда тўп сургани боис, мухлислар «Лутон» услубини «соф «Арсенал»ча тактика» деб аташади.
Тўғри, ўша даврда «тўпчилар» асосий эътиборни ҳимояга қаратишган, қанотларда Найлз ва Колошинац, кейинчалик Тирни ва Бельеринлар тўп суришганди. «Лутон»да қанотдагилар ярим ҳимоячиларга яқинроқ жойлашадилар. Назаримизда, бу ўринли қарор. Чунки марказда энг кучли футболчилар дуэти тўп суради. Схеманинг салбий жиҳати - тезкор ҳимоячиларнинг танқислиги. Қанотдагилар марказга йўл олганларида, уларнинг ўрнини тўлдириш учун тезкорлик талаб этилади. Жамоанинг асосий ҳимоячиси Тедем Менги эса «МЮ»да ижарада тўп сурмоқда. Ҳозирги молиявий муаммолар даврида таркибдаги ўйинчилар билан қаноатланишдан бошқа илож йўқ.
Жамоадаги иккинчи ва энг муҳим етишмовчилик - «бузғунчи ярим ҳимоячи». Айнан шу позициянинг бўшлиги туфайли майдон марказидаги тўп йўқотилиши рақиб тезкор қарши ҳужумларни уюштиради ва голлар уради. «Лутон» айнан шу сабабли кўп очко йўқотмоқда. «Арсенал»га қарши баҳс фикримизни тасдиқлайди. Фахрий Росс Баркли фаолиятини тиклаган бўлсада, ҳужумдан кейин ҳимояга қайтиш ва ҳудудларни ёпишга улгурмади. Шу позицияга мўлжалланган Накамба жароҳатини даволаш билан банд, ижарага олинган Локонга таянч ярим ҳимоячиси эмас. Қария Баркли эса 90 дақиқа тўп сура олмаяпти.
МУРАББИЙИ
2022 йил ноябрида Роберт Оуэн Эдвардс «Лутон» бош мураббийи этиб тайинланди. Бундан аввал мутахассис жамоанинг азалий рақиби - «Уотфорд»ни бошқарганди. Мазкур қарама-қаршилик Англияда «М1» дербиси номини олган. Шу ўринда «Лутон» инглиз жамоалари орасида биринчилардан бўлиб «Катарит» тизимидан фойдалана бошлаганини таъкидлаш жоиз. Тизим фитнес-статистика маълумотларини жамлашга асосланган бўлиб, унинг ёрдамида футболчилар ўйиндаги хато-камчиликларини таҳлил қиладилар ва мураббий билан биргаликда хатоларни тузатишга киришадилар. Яъни, мураббий шогирдига ўйинда йўл қўйган хатоларини тушунтириш билан чекланиб қолмайди, аввал футболчининг ўзи хатолари ҳақида маълумот беради, кейин уларни тузатишга интилади. Шу тариқа мураббий билан футболчи ўртасидаги муносабат яхшиланади. «Лутон» тизими маҳаллий ўйинчилар савиясини оширишга асосланган, бош мураббий бу масалада фаоллиги билан кўмак бермоқда.
КЕЛАЖАГИ
Очиғини айтганда, «Эвертон» ва «Ноттингем Форест»дек жамоалар билан элитадаги ўрин учун курашда «Лутон»нинг имкониятлари нисбатан озроқ. Чунки рақобатчилар молиявий жиҳатдан анча устунлар. Бироқ мана шу кескин вазиятда ҳам жамоа «Брайтон», «Ньюкасл», «Кристал Пэлас», ҳатто «Ливерпул»га қарши беллашувларда очколар олишга муваффақ бўлди. «Лутон»нинг АПЛдаги иштироки янги мавсумда ҳам давом этишини истардик. Лекин элитага чиққанининг ўзи ҳам жамоа учун ўзига хос «олтин чипта», эртак. Майли, эртак эмас, триллер дея қолайлик. Гарчи, қаҳрамонимизни кўпчилик жамоалар мухлислари хуш кўрмасаларда, триллернинг жўшқинлиги пасайиб қолмайди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789