НИГОҲ: Таниш рақиблар тўқнашуви

НИГОҲ: Таниш рақиблар тўқнашуви

Маълумки, ўтган ой охирида, аниқроғи 27 июнь куни Куала-Лумпурда ЖЧ-2026 саралашида ҳал қилувчи аҳамиятга эга учинчи босқичга қуръа ташланди ...

Ўзбекистон миллий жамоаси АҚШ\Канада\Мексика мундиали йўлидаги рақибларини билиб олди. Қуръа натижаларига кўра, бундай гуруҳдан ЖЧ йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритмаслик уят бўлар, демоқдамиз...

Хўш, the-AFC.com бизнинг миллий жамоамиз ўрин олган «А» гуруҳига қандай таъриф берди? Қуйида қитъамиз футболини бошқариб, таҳлил қилаётган ташкилот мутахассисларининг айрим қизиқарли фактларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Маълумки, ўтган ой охирида, аниқроғи 27 июнь куни Куала-Лумпурда ЖЧ-2026 саралашида ҳал қилувчи аҳамиятга эга учинчи босқичга қуръа ташланди ва Ўзбекистон миллий жамоаси АҚШ\Канада\Мексика мундиали йўлидаги рақибларини билиб олди. Қуръа натижаларига кўра, бундай гуруҳдан ЖЧ йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритмаслик уят бўлар, демоқдамиз...

Хўш, the-AFC.com бизнинг миллий жамоамиз ўрин олган «А» гуруҳига қандай таъриф берди? Қуйида қитъамиз футболини бошқариб, таҳлил қилаётган ташкилот мутахассисларининг айрим қизиқарли фактларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Рақобат қайта тикланди

Эрон Ислом Республикасининг Осиё Кубогидаги тўртинчи унвони ҳақидаги орзуси февраль ойида сўнгги қитъа кубоги ярим финалида Қатар термаси томонидан тўхтатилди ва Ғарбий осиёликлар кетма-кет иккинчи марта орзу қилинган совринни қўлга киритишди. Бу икки жамоа энди ЖЧ-2026 3-саралаши «А» гуруҳида яна учрашишади. Энди Эрон кетма-кет тўртинчи марта жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган, Қатар эса ЖЧ-2022 мезбони сифатидаги дебютидан сўнг, муносиб саралашга интилади.

Эронга назар

Эроннинг жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг доимий иштирокчиси мақомини ҳисобга олган ҳолда, «Мелли» жамоаси финал раундига чиқиш учун гуруҳдаги иккита тўғридан-тўғри йўлланмалардан бири соҳиби бўлиши кутилмоқда. Бироқ, бу осон бўлмаслиги мумкин, чунки Қатар, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари иккинчи босқичдан мағлубиятсиз ва мазмунли ўйин билан ўтдилар, дебютантлар - Қирғизистон ва икки марта мундиалда қатнашган КХДР эса из қолдиришга жиддий киришишади.

Ишончли Ўзбекистон

Ўзбекистон учинчи босқични ишонч билан босиб ўтдики, энди уларни ҳам иккита автоматик йўлланмалардан бирини қўлга киритишига ишониш мумкин. Ҳа, «оқ бўрилар» иккинчи босқични мағлубиятсиз ўтказишди, жумладан Эрон билан икки марта дуранг ўйнадилар. Шунингдек, Осиё Кубогидаги иштироклари ҳам чакки эмас: чорак финалда бўлажак чемпион Қатарга қарши туриб беришди, фақат пенальтилар сериясида мезбонларнинг қўли баланд келди. Таркибига тез-тез жалб этилаётган иқтидорли футболчиларнинг кўплигини ҳисобга олсак, шубҳасиз, Ўзбекистон тўғридан-тўғри йўлланмалардан бирига асосий даъвогарлардан.

КХДР ҳужумга тайёрланмоқда

КХДР саралашнинг иккинчи раундини ҳам аччиқ ва ҳам ёқимли тарзда босиб ўтишди, лекин якунда омадли 18 терма жамоадан бирига айланди, барибир. Аммо бу билан уларнинг рақибларига осон бўлади, деб айтолмаймиз. Шарқий Осиё жамоасига ҳар доим эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Уларнинг енгилмас руҳи аввалги босқичда Япониядан кейин 2-ўринни эгаллашга имкон берди ва COVID-19 пандемияси туфайли ЖЧ-2022 саралашидан воз кечишга мажбур бўлган КХДР учинчи марта финалга йўл олишга тиш-тирноғи билан курашади.

Қирғизистон синовларга тайёрланмоқда

Қирғизистон жаҳон чемпионати Осиё саралашининг ушбу босқичига ўтиш орқали тарих яратиб улгурди ва энди Марказий Осиё жамоаси уни олдинда кутаётган катта синовга тайёргарлик кўриши керак. Чунки гуруҳда улардан пастроқ сараланган фақатнига КХДР бор. Бироқ, Максим Лисицин жамоаси қитъанинг топ жамоаларига қарши курашиш имкониятидан баҳраманд бўлади ва уларнинг ўз уйларидаги ўйинлари кучини ҳисобга олган ҳолда, «катта йигитлар» ҳушёр бўлишлари кераклигини айтиш мумкин. 

«А» ГУРУҲИ ТАҚВИМИ«А» ГУРУҲИ ТАҚВИМИ

2024 йил

1-ТУР. 5 сентябрь (пайшанба)

ЭРОН - ҚИРҒИЗИСТОН

ҚАТАР - БАА

ЎЗБЕКИСТОН - КХДР

2-ТУР. 10 сентябрь (сешанба)

ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН

КХДР - ҚАТАР

БАА - ЭРОН

3-ТУР. 10 октябрь (пайшанба)

ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН

БАА - КХДР

ҚАТАР - ҚИРҒИЗИСТОН 

4-ТУР. 15 октябрь (сешанба)

ҚИРҒИЗИСТОН - КХДР

ЎЗБЕКИСТОН - БАА

ЭРОН - ҚАТАР

5-ТУР. 14 ноябрь (пайшанба)

БАА - ҚИРҒИЗИСТОН 

КХДР - ЭРОН

ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН 

6-ТУР. 19 ноябрь (сешанба)

ҚИРҒИЗИСТОН - ЭРОН

БАА - ҚАТАР

КХДР - ЎЗБЕКИСТОН

2025 йил

7-ТУР. 20 март (пайшанба)

ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН

ҚАТАР - КХДР

ЭРОН - БАА

8-ТУР. 25 март (сешанба)

ЭРОН - ЎЗБЕКИСТОН

КХДР - БАА

ҚИРҒИЗИСТОН - ҚАТАР

9-ТУР. 5 июнь (пайшанба)

КХДР - ҚИРҒИЗИСТОН 

БАА - ЎЗБЕКИСТОН

ҚАТАР - ЭРОН

10-ТУР. 10 июнь (сешанба)

ҚИРҒИЗИСТОН - БАА

ЭРОН - КХДР

ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР

2024 йил

1-ТУР. 5 сентябрь (пайшанба)

ЭРОН - ҚИРҒИЗИСТОН

ҚАТАР - БАА

ЎЗБЕКИСТОН - КХДР

2-ТУР. 10 сентябрь (сешанба)

ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН

КХДР - ҚАТАР

БАА - ЭРОН

3-ТУР. 10 октябрь (пайшанба)

ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН

БАА - КХДР

ҚАТАР - ҚИРҒИЗИСТОН 

4-ТУР. 15 октябрь (сешанба)

ҚИРҒИЗИСТОН - КХДР

ЎЗБЕКИСТОН - БАА

ЭРОН - ҚАТАР

5-ТУР. 14 ноябрь (пайшанба)

БАА - ҚИРҒИЗИСТОН 

КХДР - ЭРОН

ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН 

6-ТУР. 19 ноябрь (сешанба)

ҚИРҒИЗИСТОН - ЭРОН

БАА - ҚАТАР

КХДР - ЎЗБЕКИСТОН

2025 йил

7-ТУР. 20 март (пайшанба)

ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН

ҚАТАР - КХДР

ЭРОН - БАА

8-ТУР. 25 март (сешанба)

ЭРОН - ЎЗБЕКИСТОН

КХДР - БАА

ҚИРҒИЗИСТОН - ҚАТАР

9-ТУР. 5 июнь (пайшанба)

КХДР - ҚИРҒИЗИСТОН 

БАА - ЎЗБЕКИСТОН

ҚАТАР - ЭРОН

10-ТУР. 10 июнь (сешанба)

ҚИРҒИЗИСТОН - БАА

ЭРОН - КХДР

ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР

Манба: the-afc.com, МУҲАММАДХОН тайёрлади