Ёшларимиз(U20) дастлабки ўйинда мағлуб бўлишди

Ёшларимиз(U20) дастлабки ўйинда мағлуб бўлишди

Олдин хабар берганимиздек, Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси Буэнос-Айресда  навбатдаги назорат баҳсларини ўтказишди

Машҳур Хавьер Маскерано устозлик қиладиган мезбонларга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди.  Айтганча, ушбу ўртоқлик учрашувини Эътиборлиси, беллашувни Лионел Месси ҳам кузатиб борди.   Жамоалар 13 октябр куни яна бир бор баҳс юритишади. 

Ўртоқлик ўйини. 11 октябр

АРГЕНТИНА U-20  ЎЗБЕКИСТОН U-20 2:0 (1:0)

Голлар: Мариано (17), Франко (50).

Ўзбекистон U-20 — Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Ғиёс Ризақулов, Азизбек Тўлқинбеков, Равшан Хайруллаев, Саидумар Саиднуруллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Беҳруз Жуматов, Рустам Фомин, Дилшод Абдуллаев, Лазиз Мирзаев. 

Захира — Муҳаммадюсуф Собиров, Далер Тухсанов, Мурод Комилов, Нурлан Ибраимов, Мейирбек Режабалиев, Муҳаммадали Реимов, Оллоберган Каримов, Муродали Усмонов, Наримон Аҳмаджонов, Муҳаммадали Зоҳидов.
u20-messi1.jpg