Никоҳ шартномаси бор, демак...

Никоҳ шартномаси бор, демак...

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес ўртасидаги никоҳ шартномаси тафсилотлари ошкор бўлди.

Таъкидланишича, уни португалиялик юлдузнинг собиқ агенти Жорже Мендеш тайёрлаган. Қўшимча қилинишича, жуфтликнинг янги туғилган фарзандларидан бири ўлимидан кейин ҳужжатга баъзи ўзгартиришлар ҳам киритилган.

Никоҳ шартномасига кўра, Жоржина хоним келажаги хусусида мутлақо қайғурмаса ҳам бўлаверади. Ўзаро келишув тафсилотлари яқинда TV Guia нашри томонидан ошкор этилди. Унга кўра, расмий ҳужжат мақомидаги битим 2017 йили, Жоржина тўнғич қизи Алана Мартинага ҳомиладор бўлган вақт имзоланган. Шартнома шахсан машҳур агент Жорже Мендеш назорати остида тайёрланган.

Ҳужжат тафсилотларига келсак, агар Криштиану ва Жоржина қачондир ажралишни исташса, футболчининг Мадрид шаҳридаги ҳашаматли кошонаси ҳурлиқо модель ихтиёрига ўтади. Бундан ташқари, португалиялик юлдуз унга умр бўйи ҳар ой 100 минг евро нафақа пули тўлайди. Оиланинг ўтган йил июнь ойида туғилган эгизак фарзандлардан бири ўлимидан кейин никоҳ шартномаси бандлари бироз ўзгартирилгани ҳам қайд этилди. Тахмин қилинишича, янги таҳрирда ҳам Родригес хонимнинг манфаатларига алоҳида урғу қаратилган.