АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
“Севинч” Ўзбекистонда аёллар футболининг рекордчиси ҳисобланади.
Ўндан зиёд чемпионлик, кубок соҳиблиги, икки йилдирки ўтказилмаётган футзал мусобақаларининг деярли барчасида ғолиблик, беш-олти бор ташкил этилган пляж чемпионатининг барча мавсумлари чемпиони, клублар ўртасида уюштирилган халқаро мусобақалар иштирокчиси ва совриндори... Жамоа бундай муваффақиятларга икки авлод вакиллари эвазига эришди. Камола Усмонова, Мария Моисеева, Олия Аҳмедова, Гулнора Аъзамова, Элмира Ғуломова, Зебо Жўраева кабилар илк қалдирғочлар эди, уларнинг қаторига қўшилган Камола Рисқиева, Шахзода Жамолова, Фазилат Баҳромова, Шоира Қултўраева, Нилуфар Қудратова, Лайло Тиловова, Малика Баҳромова, Лайло Шодиева жамоанинг кейинги ютуқларини давом эттиришди. Бу исм-шарифларнинг аксарияти айни пайтда ўз омадларини бошқа клубларда давом эттиришаётган бўлса, яна анча-мунчаси ҳамон қаршиликлар шарафини муносиб ҳимоя қилишяпти. Кечагина майдон четида опаларининг хатти-ҳаракатларини завқ-шавқ билан кузатиб, уларга ҳавас билан боқаётган Нилуфар Қудратова, Лайло Тиловова сингари моҳир футболчилар бугун нафақат “Севинч”нинг, балки мамлакат терма жамоасининг етакчиларига айланган. Нилуфар ҳатто яқинда ниҳоясига етган КАФА турнирида терманинг янги сардори сифатида жамоани майдонга етаклаб тушди, тўпурарлар сафида бўлди.
...Нилуфарнинг отаси Гулмурод ака ва икки акаси футболнинг ашаддий ишқибозлари. Катта-катта футболни телевизорда бирга томоша қилишарди. Нилуфар уй ишларидан бўшаган захоти уйи олдидаги майдонда футболчи қизларнинг машғулотларини кузатишга ошиқарди. “Севинч” жамоасининг собиқ базаси унинг уйи олдида эканлиги Нилуфар учун айни муддао бўлди. Машғулотларни диққат билан кузатар, маҳалла болалари билан қўшилиб футбол ўйнар чоғида кузатган машқларини амалда қўллашга уринарди. Кунларнинг бирида унинг бу хатти-ҳаракатлари “Севинч” футбол мактаби мураббийи Гулнора Тўраеванинг диққатини тортади ва у ёш қизчани жамоа базасига етаклаб келади.
- Ота-онам футбол ўйнашимга қаршилик қилишмади, - дея суҳбатни давом эттирди Нилуфар. – Авалига Гулнора опа ўзининг гуруҳида шуғуллантирди. Бир гал жамоанинг катта мураббийи Баҳром Норсафаров гуруҳи билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Ўша ўйиндан кейин Баҳром ака, гарчи биз унинг шогирдларидан анча кичик бўлсакда, Лайло Тиловова иккаламизни ўз гуруҳига қўшиб олди. Ўшанда Лайло Тиловова, Кристина Борисова, Ситора Нормуродова каби ёш футболчилар билан бирга “Севинч”нинг учинчи жамоаси – “Лочин” сафида ўйнадик. Келаси йили Муборакнинг “Машъал” жамоаси таркибида илк бор катталар мусобақасида - Биринчи лигада тўп сурдик. 2015 йилдан эса Лайло Тиловова иккаламизни “Севинч”нинг асосий таркибига ўтказишди. Бу ерда тажрибали Владислав Хан қўлида шуғулланишимиздан шоят мамнун эдик.
- “Севинч”да кимларга хавас қилгансиз?
- Махлиё Сариқова, Олия Аҳмедова, Махфуза Туропованинг ўйинларини диққат билан кузатардим, ўрганардим, уларга ўхшашга интилардим. Ҳақиқатдан ҳам “Севинч”нинг ўша биринчи авлоди жуда кучли бўлган. Республикада бизга етадигани бўлмаган, биз бундан фахрланардик. Улар ҳам биз ёшларни илиқ кутиб олишди. Бошида кўпроқ Мария Моисееванинг, кейинроқ Махлиё Сариқованинг ўрнига майдонга тушардим. Сир босарди, шундай паллаларда уларнинг ўзлари руҳиятимизни кўтаришарди, дадил бўлишимизни уқтиришарди. Зебо Жўраева ҳам ҳужумчи бўлишимга кўп маслаҳатлар берган.
- “Севинч” асосий таркибидаги илк голингизни эслай оласизми?
- Афсус, эслай олмадим. Лекин асосий, ҳал қилувчи голларни урганим ёдимда. “Бунёдкор”га қарши ўйин охирларида Махлиё опам ўрнига майдонга тушиб, 1:1 ҳисобини 2:1га айлнатирган голни урганман. “Металлург”га ҳам ҳал қилувчи голларни киритганман, шулар ёдимда қолган.
- Аёллар футболи бўйича барча ёшдаги терма жамоаларда ўйнаган экансиз..
- Биринчи марта 16 ёшлилар термасига таклиф этишган. Баҳром Норсафаров ва Гулнора Аъзамова устозлигидаги бу терма билан Иордания, Хитой давлатларида ўтган мусобақаларда қатнашдим. Ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ ўйинларида биринчи ўринни эгаллаб, Шри-Ланка мамлакатида иккинчи босқич баҳсларида қатнашганмиз. Кейинроқ 19 ёшлилар ва миллий термаларга ҳам таклиф этишган. Малайзияда ўтган футзал бўйича биринчи Осиё чемпионатида терма таркибида мен ва Дилдора Нозимова энг ёш футзалчи сифатида қатнашганмиз. Лекин афсуски, бу термалар билан ҳали расмий мусобақаларда зафар қуча олганим йўқ.
- Яқинда Тожикистонда ўтган САҒА турнирида чемпион бўлдингларку, бу муваффақият эмасми?
- Тўғри айтасиз, мақоми қандай бўлишидан қатъий назар ҳар қандай халқаро турнир муҳим аҳамият касб этади. САҒАда биринчи ўринни олдик, энг муҳими асосий ва азалий рақибимиз Эронни мағлуб этдик. Бундан ҳам муҳим мақсадимиз бор эди – турнир давомида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаслик эди. Уддаладик.
- Эрон термаси ўзбекистонликлар томонидан илк бор мағлуб этилди, шундайми?
- Расмий мусобақа доирасида ҳа, илк бор. Лекин аввал ҳам ютганмиз. Беларусда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз, Тошкентда эса 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Ҳар иккала ўйин ҳам ўртоқлик учрашуви мақомида бўлганди.
- Расмий мусобақада кучли термани мағлуб этиш – буни термамизда япониялик тажрибали мураббий фаолият кўрсатаётгани билан боғлаш мумкинми?
- Албатта. Мидори Хонда ажойиб устоз. Унинг биринчи қуроли – талабчанлик ва интизом. Машғулотларга,борингки, жамоавий ҳар қандай жараёнларга кечиккан футболчини ёқтирмайди ва аяб ҳам ўтирмайди. Машғулотлари эса хилма-хил, ҳам чарчайсан, ҳам завқ оласан. Қисқаси бу мураббий билан узоқроққа борсак керак.
- Эронга қарши ўйинда учрашувнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритдингиз, бу билан табриклаймиз.
- Рахмат. Лекин бу фақат бир ўзимнинг мукофотим эмас, барча жамоамиз аъзолариники. Рақибимиз таркиби аввалгиларга нисбатан деярли ўзгармаган, аксинча, бизда сезиларли ўзгаришлар бор эди. Япониялик мутахассис қўрқмай таркибни ёшартирди, ҳатто менинг ўзим ҳам гумон қилаётгандим – таркибга тушаманми, йўқми, дея. Устозимиз шундай тактика ишлаб чиқдики эронликлар ҳеч нарса қила олмадилар. Ҳисоб бизнинг фойдамизга бунданда йирик бўлиши ҳам мумкин эди, лекин биз шошилдик, кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақибларимиз эса деярли эсда қоладиган вазият ҳам қила олишмади.
- Терма жамоа сардорлик боғичини илк бор тақдингиз, шундайми?
- Сафар олдидан терма жамоамиз ЎФА мутасаддилари билан учрашди. Ўша жараёнда “терма сардори ким бўлади” деган савол берилганида бош мураббийимиз менинг исм-шарифимни айтди. Тўғриси, буни сира кутмагандим.
- Сардорлик вазифаси қандай экан?
- Сардорлик футболчидан икки карра кўп масъулият талаб этар экан. Боғични шунчаки тақиш эмас, барча жамоадошларинг учун жавоб беришинг, керак бўлса уларни ҳимоя қилишинг керак экан. Тожикистонга борган кунимиз эртасига оёғимни қайриб олдим, оғриқ кучайди. Лекин майдонга сардор сифатида тушишимни ўйлаб чидадим, машғулотларни тўхтатмадим. Бунда шифокоримиз Рустам Юсуповнинг ҳам меҳнати кўп бўлди.
-Неча йилдирки биргина “Севинч” шарафини ҳимоя қиляпсиз. Бошқа жамоалардан таклифлар ҳам бўлаётгандир?
- Нафақат бошқа клублардан, ҳатто бошқа давлатлардан ҳам бир неча бор таклифлар бўлди. Айтайлик, Қозоғистон, Грузия, Ҳиндистон, ҳаттоки Хитойдан ҳам. Лекин мени бугунги даражага келишимга бош сабабчи бўлган “Севинч”ни ҳеч кимга, ҳеч нимага алмаштирмаганман.
- Бундан кейин ҳам ҳеч қаерга бормайсизми?
- Балки режам энди ўзгарар, ҳар қалай четга чиқишга умид қила бошладим. Қачонки бизга келиб қўшилган легионерлар ҳаётини кўргач, билгач мен ҳам бошқа давлат клубларида ўйнай оларканман, деган ишонч пайдо бўлди.
- Ҳақиқатдан ҳам “Севинч”га бир қатор легионерлар келиб қўшилди. Хорижликлар билан “тил топишиб” улгурдингларми?
- Хорижликлар жамоамизга келганида биз САҒА турнирида эдик, машғулотларга киришганимизга ҳали кўп бўлмай қисқа вақт ичида улар билан анча киришиб кетдик. Гўёки улар билан анчадан бери жамоада бирга бўлгандек муносабатдамиз. Айниқса, Мумуни ўтган мавсум “Сўғдиёна”да ўйнагани учун урф-одатларимизни анча ўзлаштириб олибди, ҳатто ўзбекча гаплашишга ҳам уриняпти.
- Демак, “Севинч”нинг чемпионатда мақсади катта...
- Бўлмасамчи. Фақат чемпион бўлиш, Осиё Чемпионлар лигасида юрт шарафини муносиб ҳимоя қилиш.
- Ўзингизнинг келажак мақсадларингиз қандай?
- Ростини айтсам ҳали ўзимнинг келажагимни ўйлаб ҳам кўрмадим. Ягона умидим карьерамни юқори нотада тугатиш.
- Яъни?
- Яъни Олимпиадага чиқиш, Осиё чемпионати ва Чемпионлар лигасида тўп суриш, хориж клубларда ўзимни синаб кўриш.
- Ундан кейинги ҳаётчи?
- Олий маълумотлиман, ўтган йили Жисмоний тарбия инстиутини тугатдим. Балки мураббийлик курсларида ўқирман, лицензиялар оларман. Лекин ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман.
- Энг яқин сирдошингиз ким?
- Жамоадошим Малика Бурхонова.
- Аёллар чемпионатида энг кучли футболчи деб кимни айтган бўлардингиз?
- Лайло Тилововани. Ҳам моҳир дарвозабон, ҳам кучли ҳимоячи. Бунақаси камдан-кам бўлади.
- Ўзбек аёллар жамоаларига легионерлар керакми?
- Керак. Рақобат пайдо бўлади, маҳаллий футболчиларнинг ўйин услуби ўзгаради, унинг мисолида ўзимни ҳам четда ўйнай олиш имкониятимни ҳис қиламан, ўзим устимда янада кўпроқ ишлайман.
- “Севинч”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”... буларнинг қаторига яна қайси жамоани қўшиш мумкин?
- АГМКни. Ёш, келажаги бор, ақлли ўйин намойиш этаётган жамоа
- Сизнингча қайси жамоа ўз имконияларидан паст даражада иштирок этяпти?
- “Металлург”. Тажрибали футболчилари бошқа жамоаларга ўтиб кетганлиги таъсир кўрсатяпти.
- Нима дейсиз, бу йил ким чемпион бўлади?
Шак-шубҳасиз “Севинч”.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789