Нкунку жорий мавсумни «ёндирди»...

Нкунку жорий мавсумни «ёндирди»...

«РБ Лейпциг» ҳужумчиси Кристофер Нкунку бу мавсумда Бундеслигада узоқ вақтдан бери ҳеч бир футболчига тақдим этилмаган кўрсаткичларга эришди.

24 ёшли франциялик футболчи 20та гол ва 13та голли узатмани амалга ошириб, 16 йил ичида бир мавсумда камида 20та гол урган ва минимал 10та голли узатмани амалга оширган Бундеслигадаги илк футболчига айланди. Охирги марта германиялик машҳур ҳужумчи Мирослав Клозе бундай муваффақиятга эришган эди (2005/06 йилги мавсумда). Жорий мавсум барча мусобақалар доирасида Нкунку 34 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бунинг учун унга 51та ўйин керак бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.