«Ньюкасл» Дубравкани ортга қайтармоқчи

«Ньюкасл» Дубравкани ортга қайтармоқчи

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау клуб «Манчестер Юнайтед»дан дарвозабон Мартин Дубравкани қайтаришга тайёрлигини айтди.

«Албатта, эшикларимиз доим очиқ. Кўп нарса Мартиннинг ўзига боғлиқ. Унинг ҳозирги жамоадаги аҳволи қандайлигини билмайман, лекин менга Дубравка ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида ёқади. У биз учун ажойиб мавсум ўтказди. Мартин ақл бовар қилмайдиган дарвозабон. Биз, албатта, у билан керакли вақтда гаплашамиз», - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирган GOAL. «МЮ» Дубравкани ўтган ёзда «Ньюкасл»дан ижарага олганди. Келишувга кўра, «Юнайтед» 33 ёшли словакиялик футболчини майдонда маълум дақиқа ўтказса, уни сотиб олишга мажбур бўлади. Айни дамда дарвозабон «қизил иблислар» сафида дебют қилмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.