Обамеянг Артета ишидан норози

Обамеянг Артета ишидан норози

«Челси» ва Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетани танқид қилди.

«Хави менга қўнғироқ қилганини эслайман. У «Арсенал»даги муаммоларим ҳақида билишини айтди. У «Барселона»га ёрдам беришимни айтди, шунинг учун мен трансферга рози бўлдим. Артетага келсак, у ажойиб ўйинчиларни қандай бошқаришни билмайди. Унга ҳеч нарса демайдиган ва тингламайдиган ёш ўйинчилар керак», - дея Обамеянгнинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail. Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Обамеянг 2022 йилнинг январида Артета билан зиддият туфайли «Арсенал»ни тарк этганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.