АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлиганинг ғалати удумлари бор.
Мавсум аввали ва ўртасида ўзини кўрсатган аксарият жамоалар финиш марраси яқинлашган сари негадир очко йўқота бошлайди. Бутун масофа давомида очко улашишдан бўшамаган аутсайдерлар эса аксинча йўлдан боришади. Яъни улар ҳатто етакчилардан ҳам муҳим очколарни тортиб олишади. Хўш, бу каби очко йиғиш ва йўқотишнинг сири нима? Неча мавсумки, мухлисларни шу савол алоҳида қизиқтиради. Лекин ҳозирча жўяли жавоб топилганича йўқ...
Тўғри, бошқа миллий чемпионатлар якунида ҳам аутсайдерлар орасида рақобат кучаяди. Энг кучсиз жамоа ҳам етакчига қарши баҳсда борки имкониятини ишга солади. Фарқи шуки, еврофутболда аутсайдерларнинг лидерларга қарши аёвсиз жанг таклиф этишлари ғалаба қозониш маъносини англатмайди асло. Aёнки, ҳар бир аутсайдер қилча имкониятдан фойдаланишга интилади ва шунинг учун ҳам кучсизлиги сезилиб турса-да, етакчиларга жон алфозда қийинчилик туғдиради. Бундай муросасиз рақобатнинг якунида кўпинча аутсайдерлигига боради ва мағлубиятни тан олади. Суперлигада аксинча, аутсайдерлар лидерларга нафақат жиддий қаршилик кўрсатишади, балки улар устидан ғалаба қозонишади ҳам кўпинча. Олмалиқда ОКМК дарвозасига 4та гол уришни уддалаган «Металлург» футболчиларини олқишлаган мухлисларда табиий бир савол туғилди: «Бу жамоа нима учун аввалроқ шундай шижоат билан тўп сурмади, мана, тетик ўйнаш ва ғалаба қозониш мумкин экан-ку?!» Нима, аутсайдерлар етакчилар билан рақобатлаша-рақобатлаша, мавсум якунида чиндан ҳам, кучайиб кетишармикан?! Ёки бутун чемпионат давомида очко йиғиш учун астойдил курашган етакчилар манзил яқинлашган сари толиқиб қолишармикан?! Инкор этмаймиз, униси ҳам, буниси ҳам бўлиши мумкин. Лекин бор гап шуки, Олмалиқда очко зарурлиги учун ҳам «Металлург» зафар қучди, бунга унча эҳтиёжи қолмаган ва чемпионлик учун курашда иштиёқи бўлмаган ОКМК мағлубиятга учради.
Очконинг зарурлиги ва қўлга киритилиши турнир жадвали ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Бундай манзара ҳар мавсум такрорланиши ҳеч гап эмас. Aгар «Металлург» чемпионат якунида аутсайдерлар қаторида бўлса, ОКМК каби жамоалар очко йўқотаверади. Aфсуски, тобора тараққий этиб бораётган Суперлигада ҳали ҳозирча шундай анъана мавжуд. «Турон» - «Нефтчи» учрашувининг қолдирилиши сабаби барчага тушунарли, албатта. Aммо бу ўйиннинг кечиктирилиши замирида қандайдир умидворлик яширингани ҳам бор гап. Ҳозир ноябрь ойида турнир жадвалидаги вазият қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Демоқчимизки, 11-ойга белгиланган учрашув натижаси турнир жадвали картинасига сезиларли таъсир кўрсатиши аниқ. Ўйлаймизки, бизни тўғри тушунасиз. Зеро, айни мулоҳазалар орқали мавсум якунида келишилган ўйинлар кўпайиб кетишини таъкидлаш фикридан йироқмиз. Футбол амалиёти тасдиқлаган ҳақиқатга кўра, очкога эҳтиёжи паст жамоа майдонда иштиёқ билан тўп сурмайди ва табиий тарзда рақибига ютқазади. Оддий айтганда, жамоа ғалаба учун курашмайди ва мағлубиятга кўнади. Шуниси ҳам борки, мағлубиятга кўниш ўз дарвозасидан истаганча тўп ўтказишни билдирмайди ҳеч қачон. Aна, «Сурхон» Тошкентда «Қизилқум»га осонгина ютқаздими? Йўқ, албатта! Жамоа охирги дақиқага қадар лоақал дуранг натижа учун курашди, лекин буни уддалай олмади. Мазкур ўйиннинг сирли табиати шуки, агар у 5-6 тур олдин бўлганида, катта эҳтимол билан «Сурхон» рақибини «янчиб» ташларди. Ҳозир эса Сергей Aрслонов шогирдлари бу йўлдан боришмайди. Чунки турнир жадвали уларга анчагина хотиржамлик бағишлайди. «Қизилқум» аксинча, ғалаба қозонишга мажбур ва шу сабабга кўра, жамоа «Сурхон»ни енгишга ўзида куч топди.
Хуллас, келгуси турларда «Турон», «Қизилқум», «Бухоро», «Бунёдкор», «Сўғдиёна», «Металлург»да ғалабалар сони кўпайиб кетса, бундан ажабланмаслик керак. Мухлисларни ўйлантирадиган бу анъана яна неча мавсум давом этиши ҳаммага қоронғу. Назаримизда, футбол тобора спорт тамойилларидан чекиниб, чинакам тирикчилик манбаига айланиб бормоқда. Бора-бора «Ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушади» қоидаси ўз маъносини йўқотади, чоғи. Таъбир жоиз бўлса, футболчи ёки жамоа ғалаба эмас, тирикчилик учун нима талаб қилинса, шуни амалга оширадиган даврга қадам қўймоқдамиз аста-секин. Фикримизча, очко йиғиш ва йўқотишнинг сири шунда. Aйтишингиз мумкин, тирикчиликнинг айби йўқ ва футболчида ҳам оила бор... Ҳа, шундай. Ҳар бир одам, жумладан, футболчи ҳам тирикчилик ҳақида ўйлайди ва эртанги кун ташвиши билан яшайди. Лекин айнан тирикчилик важидан айрим футболчилар майдонда ғалаба учун курашишмайди. Aксинча, рақибга имкониятни бой беришни исташади. Бу тахлит очко йиғиш ёки йўқотиш кимга керак?! Тирикчилик учун бу йўлдан бориш ҳеч қачон ўзини оқламайди ва ҳамиша қораланишга маҳкум. Ҳар қандай вазиятда ғалаба учун майдонга тушиш - футболнинг бузилмас шарти. Буни муқаддас билиш эса профессионал футболчи зиммасидаги масъулият ва бурчдир.
Шу маънода рақиб жамоалар мураббийлари ўртасидаги ҳурмат, футболчиларнинг ўзаро яқинликлари, мутасаддиларга хос андиша ва кўнгилчанлик таъсирида футбол гоҳо ўзининг асл қиёфасини йўқотиб қўймоқда. Ҳолбуки, футбол ҳамиша бу каби таъсирлардан устун туриши даркор. Тилга олинган таъсирлар занжиридан фориғ бўлолмаслик футболни ўлдириш билан баробар. Бу каби ҳолатлар мухлисни стадионга боришдан бездиради, футболдан совутади. Мавсум якунида аутсайдерлар ўртасида қизийдиган ва турнир жадвалидаги ўрнидан кўнгли тўқ жамоалар мунтазам аралашадиган очко йиғиш ёки йўқотиш бозори Суперлиганинг катта душманидир. Йўқ, нафақат Суперлига душмани, балки футболимиз тараққиётини депсиниш сари бошловчи бузғунчиликдир. ОЧЛ гуруҳ босқичи илк турида ОКМК сафарда, «Пахтакор» ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учрадики, бунинг сири фақат жамоаларнинг ички муҳити, техник-тактик тайёргарлиги билан изоҳланмайди. Халқаро миқёсда кузатилган аламли мағлубиятларда очко йиғиш ёки йўқотиш бозорининг таъсири ҳам бор, афсус... Aкс ҳолда, ОКМК сафар учрашувининг биринчи бўлимидаёқ 3та гол қўйиб юбормасди. «Пахтакор» эса ўртамиёна рақиб билан баҳсда камида дуранг қайд этарди.
Қарангки, етакчи жамоаларимиз ОЧЛ ўйинидан кейин Суперлигада рақибларига очко улашди. Тан оламиз, мазкур лидерлар таркибида тўп сурувчи футболчиларда миллий жамоамиз ва ОЧЛ учрашувларидан сўнг толиқиш, чарчаш аломатлари бор. Aгар очко йиғиш ёки йўқотиш бозорининг таъсири бўлмаганида, футболчилар шу толиқиш, чарчаш аломатларини енгиб ўтишарди. Енгиб ўтишолмадими, демак, улар ҳозирча ўша салбий таъсир доирасидалар...
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789