ОЧЛ-2023/2024. 2-тур: Наманганда байрам

ОЧЛ-2023/2024. 2-тур: Наманганда байрам

«Навбаҳор» ОЧЛ 2-турида Ҳиндистоннинг «Мумбай Сити» клубини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим Ўткир Юсуповнинг пенальтини қайтарган вазияти билан ёдда қолди. Учрашувнинг 41-дақиқасида меҳмонларнинг ҳужуми пайтида тўп тасодифан Иброҳим Йўлдошевнинг қўлига тегди. Натижада «лочинлар» дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Пенальтини Стюарт амалга оширди ва унинг зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов қайтарди. Иккинчи бўлимни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган «Навбаҳор» 52-дақиқада ҳисобни очди. Жамшид Искандеров узоқ масофадан супер зарба йўллади ва мусобақадаги энг чиройли голлардан бирига муаллифлик қилди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Остон Уруновнинг супер рейдидан сўнг Жасурбек Яхшибоев аниқ зарба йўллаб, фарқни иккита ошириб қўйди. 88-дақиқада дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Дониёр Абдуманнопов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади - 3:0. Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари ишончли ғалабани тантана қилди.

 

«D» ГУРУҲИ

3 октябрь

НАВБАҲОР - МУМБАЙ СИТИ (Ҳиндистон) - 3:0 (0:0)

Наманган. «Марказий» стадиони. 8230 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаммад Назми (Малайзия).

Голлар: Жамшид Искандеров (52), Жасурбек Яхшибоев (59), Дониёр Абдуманнопов (88).

Фойдаланилмаган пенальти: Грег Стюарт (42).

Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Милош Милович, Филип Иванович, Иброҳим Йўлдошев, Жамшид Болтабоев, Йован Жокич (Азим Аҳмедов, 90+2), Жамшид Искандеров (Музаффар Мўминов, 90+2), Остон Ўрунов (Асадбек Собиржонов, 82), Жасурбек Яхшибоев (Дониёр Абдуманнопов, 82), Тома Табатадзе (Темурхўжа Абдухолиқов, 73).

Мумбай Сити: Пурба Лаченпа, Тири, Меҳтаб Сингх, Акаш Мишра, Ростин Гриффитс, Викрам Партап (Бипин Сингх, 70), Лаллиагзуала Чхангте (Абдуносир ал Ҳаяти, 58), Ван Ниэфф, Грег Стюарт, Лаленгмавиа (Гуркираи Сингх, 87), Жорже Перейра Диас.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев (62), Азим Аҳмедов (90+6) - Жорже Перейра Диас (66).

 

21:00 НАССАЖИ МАЗАНДАРАН (Эрон) - АЛ-ҲИЛОЛ (С.Арабистони)

 

3-ТУР. 23 октябрь (душанба)

21:00 Навбаҳор - Нассажи Мазандаран

23:00 Ал-Ҳилол - Мумбай Сити

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.