Суперлигамизнинг савияси кўтарилдими?

Суперлигамизнинг савияси кўтарилдими?

Ўзбекистон Суперлигаси Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси рейтингида (IFFHS) бир йилда 9 ўринга юқорилади.

 IFFHS миллий чемпионатларнинг 2022 йил якунига кўра янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, IFFHS рейтингида Бразилия А Сериясини 1-ўринда бормоқда. Англия Премьер-лигаси ва Испания Ла Лигаси 2-3-ўринларни банд этган. Бундеслига ва Италия А Серияси эса бешликдан жой олган.

Ўзбекистон Суперлигаси бу сафарги рейтингда 57-ўринда қайд этилган. Таққослаш учун, Суперлига 2021 якунига кўра 66-ўринни олганди, бу сафар эса 9 кўтарилишга эришган. Демак, миллий чемпионатимиз маълум маънода савияси кўтарилган.

Еврокубокларсиз қолган Россия Премьер-лигаси бир йилдаёқ 36-ўриндан 80-поғонага шўнғиди. Бу энг пастлаган чемпионат бўлди. Украина эса 73-ўринга, Беларусь Олий лигаси 78-поғонага тушган. 

IFFHS талқинига кўра, миллий чемпионатлар рейтинги:

1. Бразилия (1181 очко); 
2. Англия (1086);
3. Испания (967,5);
4. Германия (921,5);
5. Италия (866);
6. Франция (855);
7. Португалия (853,25);
8. Нидерландия (808,75);
9. Аргентина (798,5);
10. Парагвай (701)…
57. Ўзбекистон (297);
73. Украина (256);
78. Беларусь (242,5);
80. Россия (223).