Қатар-2022. Испанияда жуда осон ғалаба ва рекордлар, Бельгияда эса...

Қатар-2022. Испанияда жуда осон ғалаба ва рекордлар, Бельгияда эса...

Хабарингиз бор, чоршанба оқшомида "E" гуруҳ 1-туриининг 2-"жанги"да Испания миллий жамоаси Коста-Рикага қарши майдонга тушди ва...

«Ат-Тумама» стадионида кечган ушбу ўйин "Қизил фурия"нинг тўлиқ устунлигида ўтди. Луис Энрике шогирдлари 1-бўлимда 3 та, 2-да эса 4 та Кейлор Навас дарвозасига жами жавобсиз 7та гол урди – 7:0.
Айтганча, мазкур учрашувда Гави Испания сафида турнирда майдонга тушган энг ёш ўйинчига (18 ёш, 110 кун) айланиш билан бирга, ЖЧда ҳам гол урган энг ёш испан футболчисига айланди.  
Шундай қилиб, испанлар турнирдаги энг йирик ғалабани қайд этишиб, гуруҳда тўплар нисбатига кўра Японияни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилишди. 

Куннинг сўнгги баҳсида, 36 йиллик танаффусдан сўнг мундиалга чиққан Канада кутилмаганда Бельгияга жиддий қаршилик кўрсатди. Бироқ, вазиятлардан, айниқса бельгиланган пенальтидан фойдалана олмади. 
Турнирнинг энг кучли термалари сифатида эътироф этилган Бельгия ўз имкониятидан фойдаланди ва Миши Батшуайининг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Хорватия ва Марокаш ўртасидаги гуруҳнинг биринчи ўйинида ҳисоб очилмаганди. 

ЖЧ-2022. E гуруҳи. 1-тур
ИСПАНИЯ – КОСТА-РИКА 7:0
Голлар: 1:0 – 11 Ольмо, 2:0 – 21 Асенсио, 3:0 – 31, пенальти Ферран Торрес, 4:0 – 54 Ферран Торрес, 5:0 – 74 Гави, 6:0 – 89 Солер, 7:0 – 90+2 Мората.
Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 64), Бускетс (Коке, 64), Педри (Солер, 57), Гави, Ольмо, Асенсио (Уильямс, 69), Ферран Торрес (Мората, 57).
Коста-Рика – Навас, Фуллер, Мартинес (Уостон, 46), Дуарте, Кальво, Овьедо (Матаррита, 82), Борхес (Агилера, 72), Техеда, Кэмпбелл, Контрерас (Самора, 61), Беннетте (Руис, 61).
Огоҳлантиришлар: Кальво (68).


ЖЧ-2022. 1-тур. F гуруҳи
БЕЛЬГИЯ — КАНАДА 1:0
23 ноябр, «Аҳмад бин Али»
Гол: Батшуайи (44).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Дэвис (11).
Бельгия – Куртуа, Кастань, Вертонген, Алдервейрелд, Дендонкер, Карраско (Менье, 46), Витцель, де Брюйне, Тилеманс (Онана, 46), Азар (Троссард, 62), Батшуайи (Опенда, 78). 
Канада – Борян, Ларейя (Адекугбе, 74), Витория, Миллер, Жонстон, Ҳатчинсон (Коне, 58), Эуштакиу (Осорио, 81), Ҳойлетт (Ларин, 58), Дэвид, Бьюкенен (Миллар, 81), Дэвис.
Огоҳлантиришлар: Карраско (9), Менье (53), Онана (56), Дэвис (81), Жонстон (83).