АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Осиё Чемпионлар лигасининг жорий мавсуми гуруҳ босқичи ҳам ниҳоясига етди.
Якуний - 6-турда Қаршининг «Насаф» ва Наманганнинг «Навбаҳор» клублари ўзбекистонлик футбол ихлосмандларини шод айлаган ҳолда ўзларига керакли натижаларга эришиб, турнирнинг 1/8 финалига йўлланма олишди. ОКМК билан ҳаммаси тушунарли эди. «Пахтакор» эса барчамиз ундан фақат ғалаба кутаётган бир пайтда...
«А» ГУРУҲИ. Ҳа, «Пахтакор» жорий ОЧЛ мавсумини қандай бошлаган бўлса, шундай тугатиб қўя қолди. 6-турда «Бунёдкор» стадионида Саудия Арабистонининг ўртамиёна «Ал-Фейха» клубини қабул қилган Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионини ғалабадан бошқа натижа қаноатлантирмас, қолаверса, «Персеполис»нинг «Ал-Духайл» билан ўйинда очко йўқотишини кутиши керак эди. Ҳожимат Эркинов 10-дақиқада ҳисобни очгач, Максим Шацких шогирдларининг гуруҳдан чиқа олишига умид пайдо бўлганди - 1:0. Аммо бўлим якунида Сакала ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлимда Саудия клуби яна учта гол киритиб, Тошкентда мезбон жамоани йирик ҳисобда мағлуб этди - 1:4. Шу тариқа, «Пахтакор» Саудия Арабистони чемпионатида 9-ўринда бораётган жамоага мағлуб бўлди ва гуруҳида 7 очко билан 3-ўринни эгаллаб, турнирдаги иштирокини тўхтатди. «Ал-Фейха» эса «Персеполис»нинг кутилмаган мағлубияти туфайли 2-ўрин билан «плей-офф»га йўлланма олди. Иккинчи ўйинда «Ал-Айн» Ашхободда «Ахал»ни кичик - 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
«В» ГУРУҲИ. Бу квартетда «Насаф» Қатарда «Ал-Садд» меҳмони бўлиб, 6-дақиқадаёқ тўп ўтказиб юборган бўлса-да, 83 ва 90-дақиқаларда Жамбули Жигаурининг голлари эвазига камбэк қайд этаётганди. 90Қ3-дақиқада эса Бунеджа ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Бу натижа ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдларини қониқтирарди. Сабаби гуруҳдаги параллел ўйинда «Ал-Файсали» «Шаржа»ни сўнгги дақиқаларда мағлуб этди. Шу тариқа, қарши клуби 11 очко билан 1-ўринни эгаллади ва нимчоракфиналга пешқадам сифатида йўл олди. Ушбу дурангдан кейин Қатар клуби очоколарини 8тага етказиб олиб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича «Шаржа»ни ортда қолдирди, лекин «плей-офф»га йўлланма ололмади, барибир.
«C» ГУРУҲИ. ОКМК ОЧЛнинг 6-турида ҳам Ироқда мағлубиятга учради. Арбилда «Ал-Қува»га қарши майдонга тушган Олмалиқ клуби биринчи бўлимда учта гол ўтказиб, иккинчи бўлимда Мираҳмадов ва Боакьенинг голлари эвазига ҳисобни қисқартирди - 3:2. Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳдаги 6та ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, турнирни очкосиз якунлади. «Ал-Қува» эса 10 очко билан ҳам 3-ўринни эгаллади. Чунки улар билан бир хил очко жамғарган «Сепахон» Саудияда «Ал-Иттиҳод»дан мағлубиятга учраганига қарамай (2:1), қўшимча кўрсаткичлар эвазига эронликлардан ўтолмади.
*** Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳдаги барча ўйинларда мағлубиятга учради ва шу тариқа «Нефтчи»нинг ОЧЛдаги антирекордини такрорлади. 2004 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида «Нефтчи» барча 6та ўйинни мағлубият билан тугатган. 5та гол урган ва 18та тўп ўтказиб юборган (-13). Олмалиқликларда эса тўплар нисбати -17 кўринишини олди. Шунингдек, ОКМК ОЧЛда ўзбек клублари орасида гуруҳ босқичида дарвозасидан энг кўп гол ўтказган жамоага айланди (22та). Тасодифни қарангки, ўшанда «Нефтчи»нинг ҳам асосий рақиблари «Сепахон» ва «Ал-Иттиҳод» бўлган. Аввалроқ Олмалиқ клуби 4-турда «Сепахон»га 0:9 ҳисобида мағлуб бўлиб, Ғарб минтақасида қайд этилган энг йирик ҳисоб сифатида тарихга кирганди.
«D» ГУРУҲИ. «Навбаҳор» ҳам Ҳиндистонда тезкор гол ўтказиб юборган бўлса-да, танаффусгача Жамшид Искандеров ва Йован Жокич Наманган клубининг камбэкини таъминлашди - 2:1. Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари 13 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, энг яхши натижага эга 2-ўриндаги жамоа сифатида 1/8 финалга йўлланма олишди. Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Ар-Риёднинг «Ал-Ҳилол» клуби Эрондан келган меҳмонларни ортиқча қийинчиликсиз, камтарона ҳисоб (2:1)да мағлуб этди ва очколарини 15та етказиб олди.
«A» ГУРУҲИ
ПАХТАКОР - АЛ-ФЕЙХА (С.Арабистони) - 1:4 (1:1)
5 декабрь. Тошкент.
Бош ҳакам: Аҳмад ал Каф (Уммон).
Голлар: Ҳожимат Эркинов (10) - Фэшн Сакала (40, 90+4), Султон Мандаш (46), Генри Оньекуру (85).
Пахтакор: 36.Павел Павлюченко, 77.Дилшод Саитов, 4.Достон Турсунов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 34.Фаррух Сайфиев, 2.Беҳруз Асқаров, 28.Диёр Холматов, 8.Азизбек Турғунбоев, 20.Ҳожимат Эркинов (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 90+8), 10.Драган Черан, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов.
Ал-Фейха: 28.Аҳмад ал Кассар, 80.Усама ал Ҳалаф, 22.Муҳаммад ал Бақави, 33.Ҳусайн ал Шувайш, 70.Абдулраҳмон ал Анази (6.Сауд Зайдан, 58), 12.Юсуф Ҳақави (66.Ракан Кааби, 77), 27.Султон Мандаш, 29.Наваф ал Ҳарти (75.Холид ал Раммаҳ, 88), 8.Абдулраҳмон ал Сафари, 17.Фэшн Сакала, 23.Милан Павков (7.Генри Оньекуру, 58; 49.Али ал Жубая, 88).
Огоҳлантиришлар: Драган Черан (62) - Фэшн Сакала (23), Абдулраҳмон ал Анази (58), Ракан Кааби (90).
АХАЛ (Туркманистон) - АЛ-АЙН (БАА) - 1:2 (1:2)
5 декабрь. Ашхобод.
Бош ҳакам: Чон Хёк Ким (Ж.Корея).
Голлар: Эльман Тагаев (35) - Софян Раҳими (13), Умир Атзили (32).
1. АЛ-АЙН 6 5 0 1 17-9 15
2. АЛ-ФЕЙХА 6 3 0 3 12-10 9
3. ПАХТАКОР 6 2 1 3 8-11 7
4. АХАЛ 6 1 1 4 6-13 4
Максим Шацких («Пахтакор» клуби бош мураббийи): - Ҳимоядаги индивидуал хатолар ва ҳужумда вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик. Жуда кўп йўқотишлар борлиги сабабли асосий таркибга зўрға 11 нафар футболчини йиға олдик. Кўп ўйинчилар ҳақида хулосалар чиқардик. Кейинги режаларимизда буни инобатга оламиз. Гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик, аммо бунга эриша олмадик. Асосий таркибдан кўпчилик ўйнай олмади, захирада ёш болалар ўтирганди. Бундай даражадаги хатолар кечирилмайди. Индивидуал маҳорат ва тезлик борасида катта фарқ бўлди. Мавсум давомида олдимизга қўйилган асосий мақсад чемпионлик эди ва буни уддаладик. Мен раҳбарият эмасман ва қарорни улар қабул қилади. Биз асосий вазифани бажардик.
Вук Расович («Ал-Файха» клуби бош мураббийи): - Жароҳатланган футболчиларимиз кўп эди. Бугунги учрашувда ёш футболчиларга имконият бердик ва улар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Йигитларимдан фахрланаман. Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. Ғалабанинг сабаби - кўп меҳнат қилаётганимиздир. Яна бир маротаба такрорлайман, бугун футболчиларим намойиш этган ўйин мени яхши томонлама ҳайратга солди. «Пахтакор» кучли жамоа ва улар бугун ёмон ўйнашмади. Битта ўйиндан хулоса чиқариш нотўғри, деб ўйлайман. Рақиб бугун яхши қаршилик кўрсата олди.
«B» ГУРУҲИ
АЛ-САДД (Қатар) - НАСАФ - 2:2 (1:0)
4 декабрь. Доха.
Бош ҳакам: Аҳмад ал Али (Қувайт).
Голлар: Матеус Урибе (5), Боғдод Бунеджа (90+4) - Жамбули Жигаури (83, 90).
Ал-Садд: 22.Мешал Баршам, 2.Педро Корреа, 5.Тариқ Салмон (9.Юсуф Абдурисаг, 65), 6.Пауло Силва, 7.Муҳаммад Ваад (23.Ҳошим Али, 87), 10.Ҳасан ал Ҳайдос (14.Мустафо Машал, 73), 11.Боғдод Бунеджа, 16.Буалем Кҳуҳи, 51.Акром Афиф, 55.Амин Ҳазбави, 88.Андрес Вилья.
Насаф: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев (99.Азизбек Амонов, 46), 9.Жавоҳир Сидиқов (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 77.Ойбек Бозоров (10.Андрес Чавес, 90+5), 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 46), 19.Матеус Лима (70.Жамбули Жигаури, 66).
Огоҳлантиришлар: Жамбули Жигаури (83), Баҳром Абдураҳимов (90+10), Андрес Чавес (90+13).
АЛ-ФАЙСАЛИ (Иордания) - ШАРЖА (БАА) - 2:1 (0:1)
4 декабрь. Амман.
Бош ҳакам: Ханна Ҳаттоб (Сурия).
Голлар: Ризиқ Бани Хани (90), Рафиқ Камерги (90+7) - Фирас Бен Ларби (34).
Четлатишлар: Мажид Рашид (90+1), Пьянич (90+10, Ш.).
1. НАСАФ 6 3 2 1 10-6 11
2. АЛ-САДД 6 2 2 2 11-7 8
2. ШАРЖА 6 2 2 2 4-5 8
4. АЛ-ФАЙСАЛИ 6 2 0 4 5-12 6
Рўзиқул Бердиев («Насаф» клуби бош мураббийи): - Ушбу натижа билан ўзбекистонлик футбол мухлисларини табрикламоқчиман. Биз кучли рақиблар билан ўйинда кейинги босқичга чиқишни уддаладик. Бу жуда ҳам ёқимли. Бундан хурсандмиз. Ўйинга келадиган бўлсак, «Ал-Садд» учрашувни мана шундай бошлашини билардик. Шунга қарамай, тезкор гол ўтказиб юбордик ва бу биринчи бўлимда рақибга устунлик берди. Иккинчи бўлимда эса янги ўйинчилар майдонга тушириш орқали тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Шунинг учун устунлик биз томонга ўтди. Оқибатда ўзимизга керакли бўлган дуранг натижани қўлга киритдик.
Виссам Ризқ («Ал-Садд» клуби бош мураббийи): - Афсуски, омадимиз келмади. Биз ғалаба қозонамиз деб умид қилгандик, аммо буни уддалай олмадик ва дурангга эришдик. Ҳозир гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибмиз ва бошқа гуруҳлардаги натижаларни кутишга мажбурмиз. Биз имконимиз даражасида ҳаракат қилдик, бироқ муваффақиятга эриша олмадик. Футболчилар кўп тер тўкишди ва жанговар ўйин намойиш этишди. Бу ўйиндаги дурангни кўпроқ мағлубиятга тенг дейиш мумкин. «Насаф» кучли жамоа, шунга қарамасдан, ғалабага яқин эдик, хавфли вазиятлар содир этдик, аммо омад бизга кулиб боқмади.
«C» ГУРУҲИ
АЛ-ҚУВА (Ироқ) - ОКМК - 3:2 (3:0)
4 декабрь. Арбил.
Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания).
Голлар: Саад Абдул Амир (14), Атчу (15), Муҳаммад Қосим (42) - Миржаҳон Мираҳмадов (62), Мартин Боакье (90+4).
ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (40.Жаҳонгир Фозилов, 90+2), 29.Виталий Денисов, 4.Миржамол Қосимов (38.Сирожиддин Башриддинов, 90), 24.Мурат Эрматов (23.Искандар Бусинов, 83), 88.Сияваш Хақназари, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (39.Аслбек Умирзоқов, 90), 27.Мартин Боакье, 10.Хуршид Ғиёсов.
Огоҳлантиришлар: Ҳасан Раед Матрук (68), Шиҳоб Раззоқ (79) - Миржаҳон Мираҳмадов (74).
АЛ-ИТТИҲОД (С.Арабистони) - СЕПАХОН (Эрон) - 2:1 (1:0)
4 декабрь. Макка.
Бош ҳакам: Ма Нин (Хитой).
Голлар: Солеҳ ал Амри (14), Жота (69) - Рамин Ризоян (48).
Ал-Иттиҳод: 1.Абдулла ал Маюф, 5.Луис Фелипе, 12.Закариё ал Хавсави, 13.Муханнад ал Шанкити (24.Абдулраҳмон ал Обайд, 71), 26.Аҳмад Ҳегази (4.Омар Хавсави, 76), 8.Фабиньо, 16.Файсал ал Гамди, 17.Марван ал Саҳафи, 11.Жота (70.Хорун Камара, 83), 77.Солеҳ ал Амри (28.Аҳмад Бамасуд, 83), 99.Абдулраззоқ Ҳамдалла (29.Фарҳан ал Шамрони, 83).
1. АЛ-ИТТИҲОД 6 5 0 1 11-4 15
2. СЕПАХОН 6 3 1 2 16-8 10
3. АЛ-ҚУВА 6 3 1 2 9-7 10
4. ОКМК 6 0 0 6 5-22 0
Миржалол Қосимов (ОКМК клуби бош мураббийи): - Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик, ўтказиб юборган учала голимиз ўз айбимиз билан оддий вазиятлардан содир бўлди. Йигитлар иккинчи бўлимда ҳаракат қилишди ва бу ҳисобни қисқартира олдик. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Бу ҳам бир натижа, аммо умид қиламан, келаси сафар бундай натижа такрорланмайди.
Аюб Одишо («Ал-Қува» клуби бош мураббийи): - Афсуски, «Ал-Қува» Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади. Бундан афсусдамиз, аммо бу - футбол. Биринчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса ортга чекиндик. Энди асосий эътиборимиз Ироқ Юлдузлар лигасига қаратилади. Умид қиламанки, таркибнинг асосий ўзаги сақланиб қолади, шу билан бирга, баъзи ўзгаришларга қўл урамиз. Эндиги мақсадимиз миллий чемпионатда ғолиблар қаторидан ўрин олиш ҳисобланади.
«D» ГУРУҲИ
МУМБАЙ СИТИ (Ҳиндистон) - НАВБАҲОР - 1:2 (1:2)
4 декабрь. Пуна.
Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия).
Голлар: Абдинасир ал Ҳайати (15) - Жамшид Искандеров (29), Йован Жокич (45+3).
Навбаҳор: 1.Ўткир Юсупов, 4.Азим Аҳмедов, 5.Милош Милович, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 31.Лука Чермель (19.Дониёр Абдуманнопов, 75), 77.Асадбек Собиржонов, 91.Тома Табатадзе (21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 75).
Огоҳлантиришлар: Йоел Ван Ниф (11), Акаш Мишра (28), Лаллианзуала Чангте (86) - Азим Аҳмедов (14), Дониёр Абдуманнопов (90+3).
АЛ-ҲИЛОЛ (С.Арабистони) - НАССАЖИ МАЗАНДАРАН (Эрон) - 2:1 (1:0)
4 декабрь. Ар-Риёд.
Бош ҳакам: Муҳаннад Қосим Саррай (Ироқ).
Голлар: Майкл Ричардс (4), Салим ал Давсари (54) - Гаёд Раҳмати (77).
Ал-Ҳилол: 37.Ясин Буну (31.Ҳабиб ал Ватян, 46), 2.Муҳаммад ал Бурайк, 3.Кулибали (4.Халифа ал Давсари, 84), 5.Али ал Булайҳи, 66.Сауд Абдулҳамид, 7.Салмон ал Фараж (26.Абдуллоҳ ал Малки, 84), 14.Абдуллоҳ ал Ҳамдан (22.Милинкович-Савич, 61), 28.Муҳаммад Канно, 29.Салим ал Давсари, 96.Майкл Ричардс, 11.Солеҳ ал Шеҳри (9.Митрович, 60).
1. АЛ-ҲИЛОЛ 6 5 1 0 16-2 16
2. НАВБАҲОР 6 4 1 1 11-6 13
3. НАССАЖИ М. 6 2 0 4 7-10 6
4. МУМБАЙ СИТИ 6 0 0 6 1-17 0
Самвел Бабаян («Навбаҳор» клуби бош мураббийи): - Бугун «Навбаҳор» учун тарихий ҳодиса юз берди. Биз Осиёнинг энг кучли 16та жамоаси қаторидан жой олдик. Қитъа грандлари қаторидан жой олганлиги боис, «Навбаҳор» ўсиши ҳамда инфратузилмасини ривожлантириши лозим. Шунингдек, биз нимчорак финал босқичида Наманган шаҳри ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиш учун сифатли селекция ишини олиб боришимиз керак. «Мумбай Сити»нинг Наманганда ва бугунги беллашувда майдонга тушган футболчилари жуда кучли ҳамда бугун ҳам улар яхши ўйин намойиш этишди. Жамоамизга келадиган бўлсак, бу бизнинг жорий мавсумдаги сўнгги баҳсимиз эди. Уч кун олдин ҳам шогирдларим Суперлига доирасидаги охирги ўйинни ўтказишгани боис, уларда чарчоқ аломатлари бор эди. Ҳисобда ортда бораётиб, олдинга бориш ва гол уришдан бошқа вариантимиз йўқ эди ва йигитлар буни уддалашди. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлаб, шаҳар ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди.
Энтони Фернандеш («Мумбай Сити» клуби бош мураббийи): - Менимча, йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Гуруҳ босқичида ҳеч бўлмаганда бир очко қўлга кирита олмаганимиз аламли. қитъа миқёсидаги турнирда 90 дақиқа давомида диққатни жамлаш керак. Биз жуда кўп вазият яратдик. Бизга етишмаган ягона жиҳат ҳужумларни якунига етказиш бўлди. Бироқ ушбу ўйиндан ўзимиз учун кўп ижобий жиҳатларни аниқлаб олдик. Ҳиндистон жамоаси учинчи марта мазкур босқичда иштирок этмоқда. Ривожланиш аста-секинлик билан содир бўлади. Биз ортга кетмаяпмиз, аксинча, ҳар куни маҳоратимизни ошириш йўлида изчил қадамлар ташлаяпмиз. Ҳиндистон жамоалари келгусида жуда яхши ўйин намойиш эта бошлайди.
«E» ГУРУҲИ
ПЕРСЕПОЛИС (Эрон) - АЛ-ДУХАЙЛ (Қатар) - 1:2 (1:1)
5 декабрь. Теҳрон.
Бош ҳакам: Зюмпей Иида (Япония).
Голлар: Шаҳаб Зоҳиди (7) - Муҳаммад Мунтари (9), Майкл Олунга (83).
Фойдаланилмаган пенальти: Гвелесиани (81, П.).
ИСТИҚЛОЛ (Тожикистон) - АЛ-НАСР (С.Арабистони) - 1:1 (1:0)
5 декабрь. Душанбе.
Бош ҳакам: Муҳаммад Ҳасан Моҳд (БАА).
Голлар: А.Жалилов (32) - Абдулраҳмон Ғариб (50).
Ал-Наср: 36.Рагед Нажар, 3.Абдуллоҳ Маду, 4.Муҳаммад ал Фатил, 12.Наваф Бушал, 24.Муҳаммад Қосим (30.Мишари ал Немир, 85), 8.Абдулмажид ал Сулайҳим (25.Отавио, 90Қ1), 11.Холид ал Ғаннам (94.Талиска, 74), 14.Сами ал Нажи (6.Фофана, 85), 17.Абдуллоҳ ал Хайбари, 29.Абдулраҳмон Ғариб, 16.Муҳаммад Маран (23.Айман Яҳё, 74).
1. АЛ-НАСР 6 4 2 0 13-7 14
2. ПЕРСЕПОЛИС 6 2 2 2 5-5 8
3. АЛ-ДУХАЙЛ 6 2 1 3 9-9 7
4. ИСТИҚЛОЛ 6 0 3 3 3-9 3
2-ЎРИНЛАР РЕЙТИНГИ
1. НАВБАҲОР 6 4 1 1 11-6 13
2. СЕПАХОН 6 3 1 2 16-8 10
3. АЛ-ФЕЙХА 6 3 0 3 12-10 9
4. АЛ-САДД 6 2 2 2 11-7 8
5. ПЕРСЕПОЛИС 6 2 2 2 5-5 8
ТЎПУРАРлар:
Талиска (Ал-Наср) - 6та
Кризан (Шаньдун Тайшань) - 6та
Ҳожимат Эркинов (Пахтакор) - 5та
Лаба (Ал-Айн) - 5та
Митрович (Ал-Ҳилол) - 5та
Бунеджа (Ал-Садд) - 5та...
* ОЧЛ нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими 28 декабрь куни бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, қуръадан аввал жамоалари иккита саватга ажратилади. 1-саватдан гуруҳ ғолиблари ўрин олади. Улар орасида энг паст натижа қайд этган клуб 2-саватга жойлаштирилади. Айнан «Насаф» 2-саватчадан ўрин оладиган бўлди. Натижада Рўзиқул Бердиев жамоаси нимчорак финалда гуруҳ ғолиби бўлган жамоа билан тўқнаш келади.
1-сават:
«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони);
«Ал-Наср» (Саудия Арабистони);
«Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони);
«Ал-Айн» (БАА).
2-сават:
«Насаф» (Ўзбекистон);
«Навбаҳор» (Ўзбекистон);
«Сепахон» (Эрон);
«Ал-Фейха» (Саудия Арабистони).
Нимчорак финалда битта гуруҳдан чиққан жамоалар яна бир-бирига тўқнаш келмайди. Демак, «Навбаҳор»га нимчорак финалда «Ал-Ҳилол»га рақиб бўлолмайди, лекин «Ал-Наср», «Ал-Иттиҳод» ёки «Ал-Айн» клубларидан бири рақиб бўлиши аниқ. 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 2024 йилнинг 12-13 февраль кунлари 2-сават жамоаси майдонида ўтказилади. Жавоб ўйинлари эса 19-20 февраль кунлари рақиб майдонида бўлиб ўтади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789