АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор, 5 декабрь куни ОЧЛ «Ғарб» минтақасида гуруҳ босқичи якунланди ва плей-офф»да иштирок этадиган 8та кучли клуб аниқланди
Қувонтирадиган томони, кучли 8таликда биздан икки вакил бор - «Насаф» ва «Навбаҳор». Демак, буёғига 28 декабрь кунига белгиланган қуръа жараёнини кутамиз.
***
ОЧЛ нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими 28 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Бу турнир учун сўнгги қуръа жараёни ҳисобланади. Яъни шу куни кейинги босқичлар йўлига ҳам аниқлик киритилади.
ОЧЛ-2023|2024 «плей-офф» раундлари саналари (2024 йил)
Нимчорак финал
Дастлабки ўйинлар: 12-14 февраль
Жавоб ўйинлари: 19-21 февраль
Чорак финал
Дастлабки ўйинлар: 4-6 март
Жавоб ўйинлари: 11-13 март
Ярим финал
Дастлабки ўйинлар: 16-17 апрель
Жавоб ўйинлари: 23-24 апрель
Финал
Дастлабки ўйин: 11 май
Жавоб ўйини: 18 май
Ҳозирда «Ғарб» минтақаси саватчалари таркиби маълум. Регламентга мувофиқ, 5та гуруҳ ғолиблари орасида яхшироқ натижа қайд этган 4таси 1-саватчадан ўрин олади. «Насаф» эса гуруҳ пешқадамлари орасида энг кам очко тўплагани туфайли 2-саватчага тушади. Бу эса Криштиану Роналду етакчилигидаги «Ал-Наср»нинг Ўзбекистонга келиш эҳтимолини оширади. Айтиш жоиз, 1|8 финалда 1та гуруҳдан чиққан икки жамоа ўзаро рақиб бўлмайди.
1|8 финал раунди саватчалари
1-саватча
«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони)
«Ал-Айн» (БАА)
«Ал-Наср» (Саудия Арабистони)
«Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони)
2-саватча
«Насаф» (Ўзбекистон)
«Навбаҳор» (Ўзбекистон)
«Сепаҳон» (Эрон)
«Ал-Фейха» (Саудия Арабистони)
ОЧЛ 1|8 финалининг дастлабки ўйинлари 2-саватчадан жой олган жамоалар майдонида бўлиб ўтади.
***
Ўзбекистон жамоалари ОЧЛ 6-турида ОФК Мусобақалар рейтинги учун 2,5 балл ишлади. «Навбаҳор»нинг ғалабаси ва нимчорак финалга чиқиши 6 балл (3+3) келтирган бўлса, «Насаф»нинг дуранг эвазига гуруҳдан ўтгани 4 балл (1+3) тақдим этди. Хуллас, умумий 10 балл 4та клубга бўлиниши натижасида Ўзбекистон ҳисобига 2,5 балл ёзилди. Асосийси, ОЧЛ гуруҳ босқичидан сўнг Ўзбекистон 2023-2024 йилги ОФК Мусобақалар рейтингида Эрон ва Японияни қувиб ўтган ҳолда 4-ўрин («Ғарб» минтақасида 3-ўрин)га кўтарилди. Умуман, Ўзбекистон ОФК рейтинг жадвалида сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди - жами 10,750 балл. Клубларимиз 2022 йили жами 10,057 балл тўплаганди. Ундан аввалги 6 йилда эса рейтингда 10 очко меъёри забт этилмаган.
Жорий мавсум клубларимиз тўплаган рейтинг очкоси
«Навбаҳор» — 16,6
«Насаф» — 14,0
«Пахтакор» — 7,0
ОКМК — 0,9
***
«Навбаҳор» 6-турда 2002 йили йўлга қўйилган ОЧЛ ҳисоби бўйича Ўзбекистон клубиларининг 125-ғалабасини қайд этди. 125та ғалаба - бу ҳамон турнир тарихида мамлакатлар орасида 8-натижа.
ОЧЛда клублари энг кўп ғалаба
қозонган мамлакатлар
Ж.Корея - 303та
С.Арабистони - 265та
Япония - 264та
Эрон - 197та
Хитой - 187та
Қатар - 150та
БАА - 149та
Ўзбекистон - 125та
Австралия - 73та
Таиланд - 61та
Ўзбекистон ҳисобидаги 125та ғалаба тақсимоти
«Пахтакор» - 52та
«Бунёдкор» - 28та
«Насаф» - 14та
«Нефтчи» - 9та
«Локомотив» - 9та
ОКМК - 6та
«Навбаҳор» - 5та
«Машъал» - 2та
***
ОЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турига келиб, «Пахтакор»да жароҳат ва бошқа сабаблар туфайли футболчи етишмай қолиш ҳолати кузатилди. Ваҳоланки, айнан Тошкент клуби вакилларимиз орасида ОЧЛ учун кўпроқ футболчини рўйхатдан ўтказганди:
«Насаф» - 24 нафар футболчи
ОКМК - 30 нафар футболчи
«Навбаҳор» - 31 нафар футболчи
«Пахтакор» - 35 нафар футболчи
***
ОЧЛнинг амалдаги чемпиони - «Урава Редс Даймондс» бу мавсум гуруҳ босқичидаёқ курашдан четга чиқди. Япония клуби сўнгги турда Вьетнамда «Ханой»га ютқазди ва гуруҳда 7 очко билан 2-ўринда қолди. Бу натижа нимчорак финал йўлланмаси учун етарли эмас. Эътиборлиси, «Урава Редс» яқин кунларда бошланадиган Клублар ўртасидаги ЖЧда Осиё шарафини ҳимоя қилиши керак. «Урава Редс»нинг ҳозирги ҳолати ва Саудиянинг амалдаги чемпиони - «Ал-Иттиҳод» турнирда 10 нафар легионер билан қатнашишини инобатга олиб, Осиё номидан Жидда клуби яхшироқ иштирок этишини тахмин қилиш мумкин. «Ал-Иттиҳод» легионерлари: Луис Фелипе, Н`Голо Канте, Фабиньо, Карим Бензема, Игор Коронадо, Марсело Гроэ, Ромариньо, Абдулраззоқ Ҳамдалла, Жота, Аҳмад Хегази.
***
«Навбаҳор» шифокори «Мумбай Сити»га қарши ўйиндан қайтишда йўловчилардан бирига ўз ўрнида тиббий ёрдам кўрсатди. Наманган клуби матбуот хизмати хабарига қараганда, Деҳли - Тошкент йўналишидаги авиарейсда Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини ўтказиб қайтаётган йўловчи ўзини жуда ёмон ҳис қилган. Шунда жамоа шифокори Жаҳонгир Нуритдинов беморга тезкор тиббий ёрдам кўрсатган. Муҳими, йўловчи оиласи бағрига соғ-саломат қайтди.
***
«Е» гуруҳи 6-туридан ўрин олган «Истиқлол» (Душанбе) - «Ал-Наср» ўйини чипталари 100 сомондан 3 минг сомон (тахминан 100 минг - 3 млн. сўм)гача сотилди. Эътиборлиси, тожикистонликлар рақиб жамоа етакчиси Криштиану Роналдуни кўриш илинжида чипталарни муддатидан олдин тўлиқ сотиб олишди. Бироқ португалиялик юлдуз Душанбега ташриф буюргани йўқ. 1|8 финал йўлланмасини 5-турда нақд қилган «Ал-Наср» буни 38 ёшли ҳужумчи жароҳатдан сўнг тикланишга улгурмагани билан изоҳлади. Боз устига, 1:1 ҳисобида тугаган баҳсда Садио Мане, Эмерик Ляпорт, Марсело Брозович ва Алекс Теллес каби юлдузлар ҳам майдонга тушишмади.
***
Эроннинг «Сепаҳон» клуби автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Кўнгилсиз воқеа Про лига 12-туридан ўрин олган «Мес Рафсанжан»га қарши ўйин (4:1)дан кейин меҳмонхонага қайтишда рўй берди. Tasnim нашри хабарида айтилишича, енгил автомобиль «Сепаҳон» автобусини ортдан уриб юборган. Муҳими, жамоа аъзоларига жиддий шикаст етмади.
SamvelKarlenich, futbol_qoidalar ва «Футболиум» каналларида берилган маълумотлардан ҳам фойдаланилди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789