ОЧЛ, 6-тур: ОКМК Ироқда  ҳам  мағлубиятга учради

ОЧЛ, 6-тур: ОКМК Ироқда  ҳам  мағлубиятга учради

Хабарингиз бор, ОКМК бугун Арбилда «Эйр Форс»га қарши майдонга тушди ва афсуски 1-бўлимда ўзида учта гол ўтказиб юбориб ўйин тақдирини ҳал қилиб қўя қолди.

Чунончи, 2- бўлимда Мираҳматов ва Боакенинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришган бўлишсада (3:2) барибир турнирни "О" очко билан якунлашди.

Шундай қилиб, Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳдаги 6та ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, турнирни очкосиз якунлашди. Мезбон Ироқнинг «Эйр Форс»и эса 10 очко билан 3-ўринни эгаллади.
Айтганча, олмалиқликлар гуруҳдаги барча ўйинларда мағлубиятга учрашиб, "Нефтчи"нинг 2004 йилдаги  антирекордини такрорлашди. 
Ўша пайтда Юрий Саркисян бошқарувидаги "Нефтчи" барча 6та ўйинни мағлубият билан тугатган. 5та гол урган ва 18та тўп ўтказиб юборган, - 13. 
Бугунги олмалиқликларда эса тўплар нисбати -17 кўринишини олди. Шунингдек, ОКМК ОЧЛда ўзбек клублари орасида гуруҳ босқичида дарвозасидан энг кўп гол ўтказган жамоага айланди ( 22та).  
ОЧЛ. 6-тур
«ЭЙР ФОРС» (Ироқ) — ОКМК – 3:2 (3:0)
Голлар: Абдул Амир 14, Атчу 15, Муҳаммад Қосим 42 – Миржаҳон Мираҳмадов, 62, Мартин Боаке 90+2.
«Эйр Форс»: 20.Муҳаммад Ҳамид, 2. Маъруфий (6.Самеҳ Саид, 77), 7.Шариф Абдул Кадим, 24.Ҳасан Матрук, 40.Н'Диайе, 44.Ҳамуд Машан, 13.Атчу (5.Юсуф Фавзи, 66), 19.Муҳаммад Қосим (14.Эдуку, 74) 25.Саад Абдул Амир, 30.Мустафо Волид Фатла (16.Шиҳоб Раззоқ, 74), 88.Муҳаннад Абдулраҳим (77.Аҳмад ал Сарори, 74).
ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 29.Виталий Денисов, 4.Миржамол Қосимов (38.Сирожиддин Башриддинов, 90), 24.Мурат Эрматов (23.Искандар Бусинов, 83), 88.Сиёвуш Хақназарий, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (39.Аслбек Умирзоқов, 90), 27.Мартин Боаке, 10.Хуршид Ғиёсов.