АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Роберт Левандовски мунтазам гол уради - буни ҳозирда ҳамма билади. «Барселона»нинг 34 ёшли юлдузи ва Польша миллий жамоаси сардори жумладан, Қатар-2022 мундиали саралашида рақиблар дарвозасини 9 марта нишонга олди.
У хусусан, Швеция термасига қарши кечган «плей-офф» ўйинида ҳам муҳим голга муаллифлик қилди. Тўғри, битта қарши факт бор: Левандовски ЖЧ-2018ни голсиз якунлаганди. У бу кемтикни тўрт йилликнинг навбатдаги энг катта турнирида тўлдириш ниятида, албатта.
- Роберт, сўнгги икки ЖЧ саралаши доирасидаги 19та ўйинда 25та гол урдингиз. Жумладан, Қатар йўлида 9та ўйинда 9та гол! Бу ўзингиз учун ҳам ақлга сиғмас статистиками ёки...?
- Саралаш довонида шунча кўп гол урганимдан фахрланаман, албатта, лекин ЖЧга чиқиш ортидан келган хурсандчилик даражаси бундан баландроқ. Ҳар бир голим жамоамга қўл келиши мумкинлигини биламан, шунинг учун майдонда фақат рақиб дарвозасига йўл ахтараман.
- Умуман, охирги саралаш кампанияси сиз учун қандай ўтди?
- Саралаш ўйинларида анча самарали ўйнадик. Дейлик, биринчи ўйиндаёқ очко тақдим этган голга муаллифлик қилдим. Лекин учрашувлар анча мураккаб тус олди. Саралаш босқичида ўйин услуби ҳеч нарсани англатмайди, асосийси - ғалаба. Майдонда ҳамиша боримни бераман, гол уриш ёки имконият яратишга интиламан. Чунки ўйиним бутун жамоага таъсир кўрсатишини яхши биламан. Ғалаба қозонсак бўлди, гол урган-урмаганимдан қатъий назар, ўйиндан қониқиш ҳосил қиламан. Тўғри, бунга гол билан ҳисса қўшсам, нур устига аъло нур.
- Шведларга қарши ҳал қилувчи «плей-офф» учрашувидан қандай хотиралар қолди?
- Швеция термаси - «плей-офф» ўйинлари ҳадисини ўзлаштириб улгурган рақиб. Бизда эса бундай олишувлар тажрибаси йўқ эди, лекин ўз майдонимизда мухлислар қўшимча куч бағишлашларини билардик. Асосийси, тактик томондан тартибли ўйнадик. Ҳа, биринчи бўлимда шведлар бир неча вазият яратишди, биз эса сабр билан имкон келишини кутдик. Шу тариқа идеал дақиқалардан бирида гол урдик, кейин ҳисобни ҳаттоки, йириклаштиришимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Энг асосийси, ЖЧда иштирок этиш салоҳиятимиз борлигини кўрсата олдик. Энди бош масала - бу салоҳиятни Қатарда ҳам тасдиқлаш.
- Чеслав Михневич Польша термаси бошқарувини «плей-офф» ўйини арафасида қўлга олди. Мураббий шундан буён жамоага қандай янгиликлар олиб кирди?
- Табиийки, унга осон бўлмади. Ахир ҳал қилувчи ўйиндан олдин жамоа билан жиддий машғулот ўтказишига вақт қолмаганди ҳисоб. Муҳими, Михневич қисқа фурсатда барчамизга шахс сифатида кимлигини кўрсатди. Унинг кучли характери биринчи кунданоқ билинди. Мураббий аввало, футболчилар билан муносабат ўрнатиш қобилияти ҳисобига жамоа муҳитига ижобий таъсир кўрсатди ва ва бу мундиал йўлланмасини ютишимизга ёрдам берди.
- Сизда самарадорликка боғлиқ барқарорлик ҳайратланарли. Айтингчи, мунтазам гол уриш қўшимча босим юкламайдими?
- Албатта, ҳар бир голдан кейин менга нисбатан умид ва талаб даражаси ошиши тайин. Қайси рақиб билан ўйнашимиз ва майдонда қандай муаммоларга дуч келишимиздан қатъий назар, ҳамма мендан гол кутади, барибир. Шундай экан, гол уришга иштиёқни пасайтирмаслигим керак. Кўпчилик статистикамдан келиб чиқиб, ўйинимга баҳо беришда гол урган-урмаганимга қарайди. Яъни рақиб дарвозасини ишғол этолмасам, ёмон ўйнаган ҳисобланаман. Аммо аслида бундай қараш ҳар доим ҳам тўғри эмаслигини яхши биламан.
- Сизнингча, Польша термасининг муваффақияти шахсий фазилатларингизга нечоғли боғлиқ?
- Польша термаси учун ўйнаш - катта масъулият, албатта. Мухлисларимиз ва бутун халқимиз умиди ортидан келадиган босим жуда кучли ахир. Майдонда нималарга қодирлигимни кўрсатиш учун қўшимча мотивацияга муҳтожман, буни яққол ҳис қилишни хоҳлайман. Ҳа, босимга чидаш осон эмас, лекин бу масалада шикоят қилмайман. Чунки босимни енгиш йўли битта - ечим топиш учун қўлдан келганича ҳаракат қилиш.
- Дастлаб ватанингизда ўйнадингиз, кейин Европанинг топ-лигаларида. Евроаренада Польша футболининг асл вакили сифатида ном қозониш қандай...?
- Албатта, қаердан чиққаним билан ҳамиша ўзгача фахрланаман. Ҳозирги даражага эришиш йўлида кўп тўсиқларни енгиб ўтганим ҳам ёдимда. Тинимсиз машғулотлар ва шахсий тарбияга эътибор қаратганим ривожланишимга йўл очди. Эҳтимол, Польшада баъзи жиҳатларга лоқайдроқ қарагандирман, муҳими, вақт ўтиши билан барчасини тўғрилашим зарурлигини теран тушунардим.
- Польша термаси 1974 ва 1982 йиллардаги мундиалларда муносиб натижаларга эришган. Ҳозирги жамоа буни Қатар турнирида мотивация сифатида қабул қила оладими?
- Ўша давр ва бугунги футболни ўзаро солиштириш қийин. Шубҳасиз, Польша термаси ўша мундиалларда энг кучли жамоалар қаторига кирган. Дейлик, жамоамиз ёмғир остидаги ўйин (1974 йили ГФР термасига қарши) ёки ярим финал (1982 йили Италия термасига қарши)да енгилмаганида, жаҳон чемпиони бўлармиди? Умуман, Польша термаси ўша даврлар фаворитлар қаторида эди. Энди замон бошқа, футбол ҳам. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳар доим бор кучимизни бериш ва мухлисларга фахр туйғусини улашишга ҳаракат қиламиз.
- Гжегож Лято 1974 йили Германиядан «Олтин бутса» билан қайтганди. Қатарда унинг изидан бориш сиз учун нимани англатади?
- Тушунинг, эндиликда Лято каби кўп гол уриш жуда қийин. Зеро, Польша термаси саноқсиз вазият яратадиган жамоа эмас. Ҳа, голга чанқоқмиз, аммо гап ЖЧ ҳақида кетаётганини унутмаслик керак.
- Бўлажак рақиблар - Аргентина, Мексика ва Саудия Арабистони термалари ҳақида нима дейсиз?
- Аргентина термасига тўхталиш шарт эмас - жуда катта жамоа ва турнир фаворитларидан бири. Лео Месси каби афсонавий футболчи сафда бўлса, ўйин биз учун энг мураккаб синовга айланади, шубҳасиз. Мексика термаси - ҳуштакгача курашадиган ва ҳеч қачон таслим бўлмайдиган кучли рақиб. Яна йирик турнирларда қандай ўйнашни билади. Саудия Арабистони жамоасига келсак, бу рақиб - кутилмаган ва сирли «пакет». Саудлар мустаҳкам ҳимоя ва яхши тактик уқувга эга эканликларидан хабардормиз. Шундай экан, ҳар бир ўйинга жиддий ёндашишимиз шарт. Умид қиламанки, гуруҳ босқичидан ижобий кайфият билан чиқамиз.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789