Лифтда сайр мисоли...
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Саудия Арабистони клубларининг даҳшатли трансферлари таъсирида Осиё клуб футболининг бош турнири - ОЧЛга эътибор кескин ошгани ўз-ўзидан тушунарли.
Ахир кечагина ЕЧЛда жавлон урган Криштиану Роналду, Неймар ва Карим Бензема каби ўнлаб юлдузлар энди ОФК байроғи остидаги мусобақада ўйнашади. Бугунги савол оддий: ОЧЛ мукофот жамғармаси шундай кўламли юлдузларга ақл бовар қилмас даражада кўп пул сарфлаётган араб клублари амбицияларига мосми? Ҳозирча йўқ.
ОЧЛ-2023/2024 мукофот жамғармасини ЕЧЛники билан солиштириш шунчаки, кулгули. Оддий мисол, УЕФА турнири гуруҳ босқичига чиққан ҳар бир клуб иштирок учун 15,64 миллион евро олади натижаларидан қатъий назар. Осиёда эса бундай қатъий тўлов йўқ. Умуман, ОЧЛ ғолибининг бутун турнирда тўплайдиган улуши ҳам бу суммага етмайди. ОФК ўз мусобақаси гуруҳ босқичи, 1/8, 1/4 ва 1/2 финал ўйинларидаги ғалабани тенг баҳолаган. Яъни ҳар бир ғалабанинг суммаси - 50 минг доллар. Бу босқичлардаги дуранг учун эса ҳар бир жамоага 10 минг доллар тўланади. ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги 1та ғалаба баҳоси 2,8 миллион евро бўлса, дуранг 900 минг евро келтиради жамоаларга. Қисқаси, ўртада осмон ва ерчалик фарқ бор.
ОЧЛ финалига 6 млн. доллар (мағлубга - 2 млн. доллар, ғолибга - 4 млн. доллар) тикилган бўлса, ЕЧЛнинг ҳал қилувчи ўйини баҳоси 35,5 млн. еврога тенг (финалчиларга 15,5 млн. евродан ва ғолибга қўшимча 4,5 млн. евро). Эҳтимол, юлдузлар ташрифи билан ОЧЛда маркетинг ишлари яхшиланар ҳали. Ҳар ҳолда, ОФК кейинги мавсумдан янги форматда ўтказиладиган клуб турнирлари мукофот жамғармасини кескин кўтаришга ваъда бермоқда.
Тўғри, ОЧЛ мукофот жамғармасида «сафар харажати» банди бор ва унга кўра, иштирокчилар меҳмондаги ҳар бир ўйин учун алоҳида пул олишади:
ОФК сафар ўйинлари учун жамоаларга тўлаб берадиган пул:
Саралашнинг биринчи раунди сафар ўйини учун: 40 минг доллар
Саралашнинг «плей-офф» раунди сафар ўйини учун: 40 минг доллар
Гуруҳ босқичи сафар ўйини учун: 60 минг доллар
1/8 финал сафар ўйини учун: 60 минг доллар
1/4 финал сафар ўйини учун: 60 минг доллар
1/2 финал сафар ўйини учун: 60 минг доллар
Финал сафар ўйини учун: 120 минг доллар
Шу формулага асосан айтсак, ОКМК ва «Навбаҳор» ҳозирга қадар ОФКдан сафар харажати учун 100 минг доллардан олди (саралаш ўйини учун - 40 минг ва 1-тур ўйини учун - 60 минг). «Насаф»га эса Иордания сафари харажатини қоплаш учун 60 минг доллар берилади.
ОЧЛ ВА ЕЧЛ МУКОФОТ ЖАМҒАРМАСИ
Шарт ОЧЛ ЕЧЛ
Гуруҳ босқичидаги иштирок учун - 15,64 млн. евро
Гуруҳ босқичдаги ғалаба учун 50 минг доллар 2,8 млн. евро
Гуруҳ босқичдаги дуранг учун 10 минг доллар 900 минг евро
1/8 финал йўлланмаси учун 100 минг доллар 9,6 млн. евро
1/4 финал йўлланмаси учун 150 минг доллар 10,6 млн. евро
1/2 финал йўлланмаси учун 250 минг доллар 12,5 млн. евро
Финалчига 2 млн. доллар 15,5 млн. евро
Ғолибга 4 млн. доллар 20 млн. евро
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789