«Рома» Элдор Шомуродов нега шартномани узайтирмоқда?
«Рома»нинг Шомуродов билан шартномани узайтиришни хоҳлаётгани ҳақидаги хабарлар нимани англатади?
Элит ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган «Ал-Наср» - «Ар-Райян» ўйинида 16 нафар легионер бошланғич таркибда майдонга тушди.
Саудия клубида 7 нафар, Қатарникида 9 нафар. Ваҳоланки, Қатар чемпионатида клублар атиги 7 нафар хорижлик футболчини «заявка»га қўшиши мумкин. Элит ОЧЛда эса хорижликларга нисбатан лимит йўқ. Масалан, «Ал-Райян»нинг бразилиялик дарвозабони Паулу Виктор ва Кюракао термаси ҳимоячиси Жошуа Бренет Қатар чемпионатида ўйнай олишмайди, аммо улар Элит ОЧЛда 2-ўйинни ўтказишга улгуришди.
Бир ҳамкасб маслаҳати билан ОЧЛнинг янги регламентини кўриб чиқдим ва ОФК турнир ислоҳоти билан гуруҳ босқичидаги дуранг учун пул мукофотини бекор қилганини сездим. Яъни на «Пахтакор» Эрондаги дуранг учун пул олади, на «Насаф» Қувайтдаги натижа учун. Ўтган мавсум 1та дуранг учун ҳар бир жамоага 10000 доллардан берилган. Энди эса фақат ғалаба учун тўлов бор: Элит ОЧЛда - 100000 доллар, ОЧЛ-2да - 50000 доллар. Гуруҳ босқичидаги сафар ўйинлари учун ажратиладиган субсидия ҳам бекор қилинган. Айни пайт Ўзбекистон клубларининг даромади:
* «Пахтакор» - 800 минг доллар (иштирок учун бонус)
* «Насаф» - 350 минг доллар (иштирок учун бонус - 300 минг, «Шабаб Ал-Аҳли» устидан ғалаба учун - 50 минг).
Охир-оқибат, «Мохан Баган» ОЧЛ-2дан четлатилди. Демак, «А» гуруҳида 3та жамоа қолди - «Ал-Вакра», «Тракторсози» ва «Равшан». «Мохан Баган» - «Равшан» ўйини натижаси бекор қилинди. Бир томондан, энди Тожикистон клуби 3та иштирокчи орасида 1 ёки 2-ўринни эгаллаши керак. Аммо бошқа томондан, бу билан вазифа осонлашмади, чунки «Мохан»сиз ҳам гуруҳда дастлабки икки ўрин учун жиддийроқ даъвогарлар етарли. Ҳолатнинг «Равшан» ва умуман Тожикистон учун реал ёмон тарафи - «Мохан Баган» билан ўйинлар мукофот пули ва рейтинг очкоси олиш нуқтаи назаридан энг қулайи эди.
«Рома»нинг Шомуродов билан шартномани узайтиришни хоҳлаётгани ҳақидаги хабарлар нимани англатади?
ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди:
Ҳақиқий жангчи, тўп сеҳргари, жамоавий ўйинчи Жоау Палинья «Бавария»нинг муваффақиятли мавсумига ҳисса қўшиш учун ўз фазилатларидан фойдаланмоқчи.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789