АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бугунги кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган Одил Аҳмедов Россияда катта обрў-эътибор қозонган.
Айниқса, уни ҳозир ҳам кўпчилик россияликлар ўша машҳур «Анжи» клуби лойиҳасининг бир қисми сифатида кўришади. Sport24.ru сайти мухбири Владислав Шапирога берган интервьюсида у Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги эҳтимолий ўйин, Самуэль Это~Онинг «Бугатти»си, Дзюбанинг Хитойга ўтиши эҳтимоли ва Александр Кокоринни тушкунликка туширган характери ҳақида гапирди.
- Россия термаси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида миш-мишлар бор. Жараён ичидаги шахс сифатида бу ҳақда нима биласиз?
- Ҳозирча фақат РФИ ва ЎФА музокара олиб бормоқда. Аммо ҳеч қандай келишув имзоланмаган. Бу масала билан халқаро бўлимимиз шуғулланмоқда. Агар учрашув ташкил этилса, яхши ўйин гувоҳи бўлардик.
- Россия терма жамоаси устози Карпин ҳақида қандай фикрдасиз?
- У кучли футболчи эди, ҳозир эса ажойиб мураббий. Карпинни узоқ вақтдан бери биламан, у жанговар жамоа тузишни билади. Ишончим комилки, Россия термаси четлатилмаганида, Карпин билан жаҳон чемпионатига чиққан бўларди ва у ерда ҳатто «плей-офф»да ўйнаган бўларди.
- Россия билан эҳтимолий ўйин Ўзбекистон учун нимани англатади?
- Биз учун нафақат Россия, балки бошқа кучли жамоалар билан ҳам ўйинлар муҳим. Лекин Россия ва Ўзбекистон ўртасида узоқ йиллик алоқалар мавжуд. Биз сизнинг терма жамоангизни ва клубларингизни кузатиб борамиз, футболчиларимиз РПЛ клубларида ўйнашади. Ҳозир Россияда улардан икки нафари бор (Иброҳимхалил Йўлдошев «Пари НН»да, Ҳожимат Эркинов «Торпедо»да). Бошқа йигитларга ҳам қизиқишлар бор, менимча, яқин орада РПЛдаги легионерларимиз сафи кенгаяди.
- Ўзбекистонлик футболчилар легионер ҳисобланмаса, вазият яхшиланган бўлармиди?
- Мен буни жуда хоҳлардим. Агар бу расмиятчилик бўлмаганида, биз РПЛда ўзбек футболининг янада кўпроқ вакилларини кўрган бўлардик, уларнинг сони муттасил ошиб борарди.
- Нима учун Россияда Остон Ўруновнинг ишлари юришмади? Ёки юлдузлик касаллигига чалиндими?
- Футболчининг фаолияти биринчи навбатда ўзига боғлиқ. Клубда доим профессионал бўлиш, мураббий айтганларига амал қилиш керак. Ўруновда салоҳият бор ва у Россияда ҳам, Европада ҳам яхши клубда ўйнаши мумкин. Лекин характер туфайли у қандай бўлса, шундай чиқади.
- Шомуродовнинг ҳам «Рома»да ишлари юришмайдиганга ўхшайди. У вазиятни ўзгартириши керакми?
- Элдор билан гаплашиб турамиз, унинг «Рома»да ишлари яхши эмас. Менимча, у қишда бошқа клуб излаши керак. Лекин Европадан излагани афзалроқ. Шомуродов у ерда аллақачон ўз маҳоратини кўрсатди: гол урди, белгиланган вақтда яхши ўйнади. У РПЛга қайтиши шарт эмас.
- Ўн йил олдин «Анжи» юлдузли таркибида ўйнагансиз. Кимни алоҳида эслайсиз?
- Ўша жамоанинг барча жаҳон юлдузлари билан алоқалари аъло даражада эди. Лекин мен учун энг яхшиси, шубҳасиз, Это~О эди. Унинг шарофати билан топ-жамоа, ажойиб муҳит пайдо бўлди. У менга доим «Барселона»даги фаолияти ҳақида - бу жамоа қандай қилиб Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонгани ҳақида сўзлаб берарди. У таъкидлаган асосий нарса футболчиларнинг руҳияти эди. У буни ҳар бир «Анжи» футболчисига етказишга ҳаракат қилди.
- Роберто Карлоснинг роли кичикроқ бўлганми?
- У «Анжи»га ўтган пайтда у қадар топ футболчи эмасди. Менимча, Роберто Карлос Махачқалъага фақат пиар учун таклиф қилинган. У бир ярим йил ўйнади, кейин бош мураббийга ёрдамчи бўлди. «Анжи» учун аҳамияти борасида уни Это~О билан солиштириб бўлмайди.
- Сулаймон Керимов ҳақиқатдан ҳам Это~Ога «Бугатти»ни совға қилганми?
- Ҳа. Менимча, янги «Бугатти» унинг шартномасида ёзилган.
- Унинг Игорь Денисов билан машҳур можаросига нима сабаб бўлган?
- Игорь қора танли футболчилар ҳақида жуда кўп нохуш гапларни айтгани учун пайдо бўлди бу нохушлик. Шу фонда улар жуда кўп жанжал қилишди. Умуман олганда, Это~О шерикларга босим ўтказмади ва зиддиятга бормади. Ҳа, мен кўп нарсани ўз зиммасига олдим, гарчи буни иложи борича профессионал тарзда бажарган бўлсам ҳам. Лекин ҳеч қачон мураббийларга нимадир ўргатмаслик керак. Самуэль «Анжи»нинг сардори ва етакчиси эди, кўп босим қилди, бошқа ўйинчилардан борларини максимал даражада беришни талаб қилди.
- АПЛга кетишингиз мумкин эди. Нима учун бу трансфер содир бўлмади?
- Ҳақиқатдан ҳам менга «Арсенал»дан қизиқиш бор эди. Лекин «Анжи» рад этди. Ўшанда Доғистон клубининг олдига юқори мақсадлар қўйилган эди, мен эса асосий таркиб футболчиси эдим. Шундай бўлсада, ҳеч қачон ҳеч нарсадан афсусланмайман. Ўшанда Худо, «Анжи»да қолишимни хоҳлади.
- «Анжи» Россиянинг «ПСЖ»сига айланиши мумкин эди. Нега Керимовнинг лойиҳаси барбод бўлди?
- Ҳаммаси бир кунда ҳал қилинди. Ўзимиз ҳам ҳеч нарсани тушунмадик. Биз машғулотларга келдик ва у ерда ҳаммаси тугаганини айтишди. Жамоа олдига ўша мавсумда чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилганди. Аммо 3-турдан кейин фақат битта ғалабага эришгандик. Кейин тушундик: бизда РПЛда ғалаба қозониш имконияти кам. Ва кейин ҳамма нарса бирдан совун пуфаги каби ёрилиб кетди. Раҳбарият буни аниқ айтди: клуб деярли барча футболчиларни сотади. Биз ҳайратда қолдик.
- Сиз «Краснодар»га ўтдингиз. Бошқа таклифлар ҳам бормиди?
- ЦСКА жамоаси ҳам қизиқиш билдирган. Музокараларда шахсан ўзим иштирок этмадим, ҳаммасини агентлар ҳал қилишди.
- «Краснодар»да сиз ҳам ажойиб соат олгансиз.
- Ҳа, Rolex. «Краснодар» таркибидаги 100-ўйиним учун берилганди. Бу Галицкийдан клуб учун юз ёки ундан кўпроқ ўйин ўтказган ҳар бир футболчига бериларди. «Краснодар» ҳар доим, ҳатто қийин пайтларда ҳам ривожланаётганидан хурсандман. Галицкий бор экан, футбол ҳам бўлади. Чемпионлар Лигасига чиқиш - ажойиб муваффақият. Жамоа учун ажойиб натижа, клуб эндигина ўн беш ёшда!
- «Краснодар»нинг энг яхши футболчиси?
- Руслар орасида фақат, биттасини - Смоловни ажратиб кўрсатган бўлардим. Чет элликлардан - Маурисио Перейрани.
- Нима учун ёшлигингизда Хитойга кетдингиз?
- Ўшанда менга иккита таклиф бор эди: «Ницца» ва «Шанхай СИПГ»дан. Мен узоқ ўйладим, оилам билан маслаҳатлашдим. Хитойликлар яхшироқ шартларни таклиф қилишди, шунинг учун Шанхайга кўчиб ўтдим. Қолаверса, Виллаш-Боаш шахсан мени жамоада кўришни хоҳлаганди. Кейин «Шанхай» Халк ва Оскарни ўз сафига қўшиб олди. Бизда кучли легионерлардан иборат муносиб таркиб бор эди.
- Россия футболи кучлими ёки Хитойники?
- Россияники. РПЛ эса Хитой чемпионатидан қизиқарлироқ. Асосий фарқ шундаки, Россияда жисмоний жиҳатга, Хитойда эса техникага катта эътибор берилади.
- Артем Дзюба «Шанхай СИПГ»га келиб қўшилиши мумкин эди?
- Бу ҳақда ўқидим, лекин менимча, бу шунчаки миш-миш эди. Агар Хитой Дзюбани хоҳласа, улар ҳар қандай пулни тўлайдилар.
- Нега у «Адана Демирспор»да деярли ўйнамаяпти?
- Менимча, пасайиш биринчи навбатда ёшга боғлиқ. «Зенит»да унга доимий ўйнаш ва формада бўлишга рухсат берилган, аммо ҳозир у 34 ёшда. Бироқ, ишончим комилки, Дзюба ҳали ҳам ўйнайди. Унинг яхши фазилатлари бор. Рақиб жарима майдончасида Артём ҳамон жуда хавфли.
- «Шанхай»дан кейин «Шаньжоу»да ўйнадингиз - бу фаолиятингиздаги сўнгги клуб. Нега эндигина 33 ёшда фаолиятингизни якунладингиз?
- БАА ва Қатарнинг 2-3та жамоаларидан таклифлар бор эди. Лекин мен уларнинг ҳеч бирига қарамадим. Дарҳол рад этдим ва отамнинг ўлими туфайли фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.
- Унга нима бўлди?
- 2020 йилда пандемия бошланди, отам коронавирус билан касалланиб қолди. Ва, афсуски, оламдан ўтди. Шундан сўнг футбол ўйнашга на иштиёқ, на мотивация қолди. Ва кўпроқ оилам билан вақт ўтказа бошладим. Ўн бир йил давомида легионер бўлдим. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистонга камдан-кам келардим.
- Келажакда ўзингизни мураббий сифатида кўряпсизми?
- Ҳозир эмас. Бу кучли асаблар керак бўлган мураккаб иш. Балки бир мунча вақт ўтгач, бу ҳақда ўйлаб кўрарман.
- РПЛда тўқнаш келган энг яхши футболчилар?
- У пайтларда «Зенит»да яхши футболчилар тўпланишган - Халк, Данни. Питерликлар таркибидаги русларни ҳам ажратиб кўрсатишим мумкин, масалан, Жирков. У энг яхши рус футболчиси.
- Кетганингиздан кейин РПЛ заифлашдими?
- Шубҳасиз. Ўша пайтда у ерда яхши легионерлар тўп сурарди, айни дамда фақат «Зенит»да юқори савияли хорижлик футболчилар бор. «Спартак» таркибида бир ёки иккита. Бошқаларида эса йўқ. Ҳаммаси 2014 йилдан кейин киритилган санкциялар туфайли. Бу йил Россияни кўплаб легионерлар тарк этишди. Лекин энг аввало, сифатли хорижлик футболчиларнинг етишмаслиги молия билан боғлиқ. Улар пул учун Россияга боришади.
Манба: sport24.ru
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789