Хитой кенгликлари учун мега-ижрочи
У туфайли россиялик мураббий Леонид Слуцкий Хитой чемпиони мақомидан қуруқ қолди.
Аввалги ҳафта ОФКнинг навбатдан ташқари Конгресси ўтказилди.
Унда иштирок этган ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ОФК раҳбари шайх Салмон бин Иброҳим яқинда Ўзбекистонда ташкил этилган жаҳон лигалари Конференциясига юқори баҳо беришди. Жанни Инфантино шунингдек, Осиё мамлакатлари ФИФА турнирлари ва тадбирларини қабул қилишда ташаббус кўрсатаётганини эътироф этди. Хусусан, жорий йил Индонезия (ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ), Саудия Арабистони (Клублар ўртасидаги ЖЧ), БАА (Соҳил футболи бўйича ЖЧ) ва 2024 йили Ўзбекистон (футзал бўйича ЖЧ) мезбонлик қиладиган мусобақалар юқори савияда ўтишига ишонч билдирди.
ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим эса қитъа ассоциациялар номидан ЖЧ-2034 мезбонлик ҳуқуқи учун кураш бошлаган Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини яширмади. Кун тартибидан 2022 йил учун аудиторлик ҳисоботини кўриб чиқиш, 2023-2024 йиллар молиявий бюджетини тасдиқлаш ва ОФКнинг Юридик йўналишлар бўйича янги аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олди. Хусусан, ЎФА Юридик бўлими раҳбари Умид Олимжонов ОФК аъзолари назорат органи раиси ўринбосари лавозимига сайланди.
Al Ekhbariya нашри хабарига кўра, ОФКнинг навбатдан ташқари онлайн Конгрессида ЎФА ЖЧ-2034ни Саудия Арабистонида ўтказиш ташаббуси учун ОФКга аъзо барча ассоциациялар бирга овоз бериши таклифини илгари сурган. Буни ОФКнинг бошқа ассоциациялари ҳам қўллаб-қувватлаган. Жумладан, Япония вакиллари. Қолаверса, японлар 2050 йилги ЖЧни қабул қилиш ниятини маълум қилишган. ФИФА президенти Жанни Инфантино эса ЖЧ-2034 Осиё ҳудудида бўлишини алоҳида тасдиқлаган.
Бу орада Индонезия ЖЧ-2034 мезбонлик ҳуқуқи учун Австралия, Малайзия ва Сингапур билан бирга курашиш ғоясидан воз кечиб, Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлайдиганлар гуруҳига қўшилди. «Индонезия 2034 йилги мундиал мезбонлик ҳуқуқи учун курашда Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлайди. Шунинг баробарида Осиёда бўладиган кейинги ЖЧ ва ФИФАнинг бошқа мусобақаларини қабул қилишга тайёрланади», - деди мамлакат футбол ассоциацияси раҳбари Эрик Тоҳир.
Яна бир янгилик шуки, Саудия Арабистони аёллар ўртасидаги ЖЧга ҳам мезбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат аёллар терма жамоаси техник директори, германиялик Моника Штааб сўз очди: «Саудия Арабистонида қизлар ва аёллар футболининг ёрқин келажагига ишонаман. Спорт раҳбарларига аёллар термасини ЖЧга олиб чиқиш учун кўп вақт кетишини айтдим. Араблар эркаклар ўртасидаги ЖЧ мезбонлигига даъвогарлар. Нима учун 2035 йили аёллар мундиалини ҳам ўтказиш мумкин эмас? Ҳозир камида шундай даражада рақобатлашадиган жамоа тузяпмиз».
У туфайли россиялик мураббий Леонид Слуцкий Хитой чемпиони мақомидан қуруқ қолди.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789