АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ОФК расмий сайти ижодкорлари U-20 тоифасидаги Осиё кубоги старти олдидан юртимиздаги мусобақа юлдузи бўлиш салоҳиятига эга иқтидорларга эътибор қаратди.
Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси вакили ҳам бор, албатта. Хўш, ОФК кимлардан ёрқин ўйин кутмоқда?
Габриэль ПОПОВИЧ (Австралия)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 3та гол
Клуби: «НК Рудеш» (Иккинчи дивизион, Хорватия)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2018 (U-16) финал босқичи, ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи («Перт Глори» сафида), ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Англияда туғилган футболчи 2020 йилиёқ U-16 тоифасидаги Осиё чемпионати саралашида ўзини кўрсатган.
Айфейердинг АЙСИКАЕР (Хитой)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 3та гол
Клуби: -
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2018 (U-16) саралаш босқичи, ОК-2020 (U-19) саралаш босқичи, ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Айсикаер Осиё чемпионати финал раундида дебют қилади.
Хокки Карака БРИЛЛИАНТ (Индонезия)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 3та гол
Клуби: «ПСС Слеман» (Лига 1, Индонезия)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Хокки Бриллиант қитъа миқёсидаги дебютини ОК-2023 саралашида Шарқий Тимор термаси билан баҳсда «хет-трик» билан нишонлаган.
Абдулраззоқ ҚОСИМ (Ироқ)
Позиция бўйича: ярим ҳимоячи
Саралаш босқичида: 1та гол
Клуби: «Ал-Шорта» (Премьер-лига, Ироқ)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2018 (U-16) саралаш ва финал босқичлари, ОК-2020 (U-19) финал босқичи, ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Абдулраззоқ Қосим саралаш босқичида Ҳиндистон ва Қувайт термаларига қарши ўйинларнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Амир ИБРОҲИМЗОДА (Эрон)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 6та гол
Клуби: «Тракторсози» (Про-лига, Эрон)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2020 (U-16) саралаш босқичи, ОЧЛ-2021 («Тракторсози» сафида), ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Амир Иброҳимзода ОЧЛда дебютини «Ал-Наср»га қарши 1Ғ8 финал ўйинида нишонлаган.
Иса САКАМОТО (Япония)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 6та гол
Клуби: «Фагиано Окаяма» («J»-2 лигаси, Япония)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи («Гамба Осака» сафида), ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. «Гамба Осака» сафида порлаб чиққан ёш иқтидор турнир саралашида рақиблар дарвозасига 6та гол урган.
Муҳаннад Абу ТАХА (Иордания)
Позиция бўйича: ярим ҳимоячи
Саралаш босқичида: 5та гол
Клуби: «Ал-Виҳдат» (Про-лига, Иордания)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи («Ал-Виҳдат» сафида), ОК-2022 (U-23) саралаш босқичи, ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи («Ал-Виҳдат» сафида), ОК-2022 (U-23) финал босқичи, ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. «Ал-Виҳдат» етакчисига айланиб улгурган таянч ярим ҳимоячиси Иордания чемпиони ҳисобланади.
Ли Йонг ЖУН (Жанубий Корея)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 6та гол
Клуби: «Кимчхон Санму» («К»-2 лигаси, Ж.Корея)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Ли Йонг - Жанубий Корея U-20 жамоасининг саралаш босқичидаги бош тўпурари (6та гол).
Мирлан БЕКБЕРДИНОВ (Қирғизистон)
Позиция бўйича: ярим ҳимоячи
Саралаш босқичида: 3та гол
Клуби: «Илбирс Бишкек» (Биринчи лига, Қирғизистон)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2020 (U-19) саралаш босқичи, ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Мирлан 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ОК-2020 саралашида ижодкорлиги билан кўпчилик эътиборига тушганди.
Аҳад ал МАШАЙХИЙ (Уммон)
Позиция бўйича: ярим ҳимоячи
Саралаш босқичида: 1та гол
Клуби: -
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Ўзбекистондаги турнир чиптаси ҳал этилган Таиланд термасига қарши ўйинда ягона голни урган Аҳад - Уммон жамоасининг асосий юлдузи.
Аҳмад ал РАВИЙ (Қатар)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 5та гол
Клуби: «Ал-Райян» (Юлдузлар лигаси, Қатар)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи («Ал-Райян» сафида), ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Аҳмад 2020 йилги ОЧЛнинг 4та ўйинида майдонга тушган.
Абдулла РАДИФ (Саудия Арабистони)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 5та гол
Клуби: «Ал-Тавон» (Про-лига, С.Арабистони)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОЧЛ-2021 («Ал-Ҳилол» сафида), ЖЧ-2022 саралаш босқичи, ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Абдулло Радиф - 2021 йили «Ал-Ҳилол» сафида ОЧЛ ғолибига айланган иқтидор.
Ҳозан Раван УСМОН (Сурия)
Позиция бўйцича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 4та гол
Клуби: «Де Графсхап» (Эредивизион-2, Нидерландия)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Мутахассислар Нидерландияда тўп сураётган йигитни Сурия футболи келажак умиди сифатида таърифлашмоқда.
Абдулфаттоҳ ХУДОЙДОДЗОДА
(Тожикистон)
Позиция бўйича: ҳужумчи
Саралаш босқичида: 2та гол
Клуби: -
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2020 (U-16) финал босқичи, ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Худойдодзода - Тожикистон U-20 термаси сардори ва чин етакчиси.
Шаҳзод РАҲМАТУЛЛАЕВ (Ўзбекистон)
Позиция бўйича: ярим ҳимоячи
Саралаш босқичида: 3та гол
Клуби: «Пахтакор» (Суперлига, Ўзбекистон)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. ОК-2023 саралашида 3та гол урган Шаҳзод майдон марказида ўз жамоаси ўйинини бошқаришга мойил.
Динь Суан ТЬЕН (Вьетнам)
Позиция бўйича: ярим ҳимоячи
Саралаш босқичида: 3та гол
Клуби: «Сонг Лам Нге Ан» (Биринчи лига, Вьетнам)
ОФК турнирларидаги иштироки: ОК-2018 (U-16) финал босқичи, ОК-2023 (U-20) саралаш босқичи
Факт. Гонконг термасига қарши кечган саралаш ўйинида «дубль» қайд этган футболчи майдонда катта ҳажмда иш бажариши билан ажралиб туради.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789