ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча Малайзия U-23 термасига қайши ўйин билан Париж-2024 йўлланмалари тикилган Осиё чемпионатига киришди.
Темур Кападзе бошқарувидаги жамомиз олдида қандай масъулиятли вазифа тургани ҳаммага маълум. Вакилларимиз тарихда илк марта футболимиз учун Олимпиада йўлини очишлари керак. Бунинг учун эса Қатарда совриндорлар сафидан жой олиш талаб этилади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов ЎФА матбуот хизмати вакиллари билан суҳбатда душанба куни старт олган мусобақа ҳақида тўхталиб, ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилишга сўз берди: «Мусобақа бошланаётганидан хурсандмиз. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, 1-турданоқ ғалаба билан мухлисларни хурсанд қиламиз. Мусобақада кучсиз жамоани ўзи йўқ. Малайзия термаси ҳам савияси ҳам чакки эмас. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Умид қиламизки, юзимиз ёруғ бўлади. Мухлисларни қўллаб туришларини ҳис қилиб турибмиз. Ўз навбатида уларни ғалабалар билан қувонтириш учун боримизни берамиз».
Transfermarkt портали Осиё кубоги старти арафасида барча иштирокчи жамоалар таркибидаги футболчиларнинг умумий трансфер суммасини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон олимпия жамоаси мусобақанинг энг қимматбаҳо таркибига эга. - 15,85 миллион евро. Кейинги ўринлар Япония ва Ж.Корея термаларига тегишли.
1. Ўзбекистон — 15,85 миллион евро
2. Япония - 12,6 миллион евро
3. Ж.Корея — 9,68 миллион евро
4. БАА - 7,73 миллион евро
5. Австралия - 6,68 миллион евро
6. Индонезия - 4,8 миллион евро
7. Тожикистон - 4,03 миллион евро
8. Хитой - 3,05 миллион евро
9. Қатар - 2,68 миллион евро
10. Вьетнам - 2,18 миллион евро
11. Таиланд — 2,03 миллион евро
12. Малайзия — 1,98 миллион евро
Қувайт - 1,98 миллион евро
14. Ироқ - 1,90 миллион евро
15. С.Арабистони - 1,54 миллион евро
16. Иордания - 850 минг евро
Transfermarkt портали маълумотлари асосида Осиё кубогининг энг қимматбаҳо футболчиларидан алоҳида рамзий жамоа ҳам тузиб чиқилди. Унда Япония термасидан 5 нафар футболчи бор. Шунингдек, Ўзбекистон (3 нафар), Ж.Корея (2 нафар) ва БАА 1 нафар) термалари вакиллари таркибдан жой олишди.
Дарвозабон: Лео Кокубо (Япония) - 750 минг евро
Ҳимоячилар: Рику Хонда (Япония) - 700 минг евро, Абдулла Аббос ал Балуший (БАА) - 800 минг евро, Рюя Нисио (Япония) - 600 минг евро, Иброҳимхалил Йўлдошев (Ўзбекистон) - 800 минг евро
Ярим ҳимоячилар: Пэ Жун Хо (Ж.Корея) - 1,5 миллион евро, Сота Кавасаки (Япония) - 1 миллион евро, Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон) - 5 миллион евро
Ҳужумчилар: Ҳожимат Эркинов (Ўзбекистон) - 800 минг евро, Мао Хосоя (Япония) - 1,6 миллион евро, Ян Хён Жун (Ж.Корея) - 2 миллион евро
Кўриниб турибдики, олимпия жамоамиз етакчиси Аббос Файзуллаев турнирнинг энг қимматбаҳо иштирокчиси - 5 миллион евро. Кейинги ўринлар Ж.Корея термаси аъзоси Ян Хён Жун (2 миллион евро) ва Япония термаси вакили Мао Хосоя (1,6 миллион евро)га тегишли. Айтганча, ЎФА «Ланс» билан келишувга эришса, ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам энг қимматбаҳо футболчилар рамзий жамоасидан жой олади. Айни пайт унинг трансфери 2 миллион еврога баҳоланмоқда. Маълумот учун, Аббос Файзуллаев ҳозирча жамоамиз билан бирга эмас. ЎФА ва ЦСКА ўртасидаги келишувга кўра, у олимпиячилар сафига 26 апрель куни, яъни чорак финалдан олдин қўшилиши керак. Демак, бунинг учун Кападзе жамоаси гуруҳ раундидан ўтиши шарт. Ҳозирча «Қайрат» вакили Иброҳимхалил Йўлдошев жамоа ихтиёрига етиб борди. ЎФА шунингдек, ҳужумчи Ҳожимат Эркинов масаласида «Ал-Ваҳда» билан келишувга эришгани ва у яқин орада жамоа таркибини тўлдириши ҳақида расман хабар берди. Абдуқодир Ҳусановни жалб этиш бўйича эса «Ланс» билан музокара давом этмоқда.
Бу вақтда Осиё кубоги иштирокчилари бирин-кетин таркибга ўзгартириш киритишди. «Футболиум» каналида ёзилишича, Индонезия, Ж.Корея, Малайзия ва Қатар термалари турнир доирасидаги биринчи ўйинларига қадар регламентга асосан, тегишли ўзгаришларга қўл урди. Хусусан, корейслар Англия клубларидан жалб этилган бирданига 2 нафар футболчи ўрнига «K»-лига вакилларини олишди. Шу тариқа Ж.Корея термаси «заявка»сида 3 нафар легионер қолди. Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркиби эса кеча, биринчи ўйин бошланишидан камида 6 соат олдин эълон қилиниши айтилганди.
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789