ОКМК – “Металлург”(0:1) ва “Насаф” – “Бунёдкор” (0:1) ўйинларидаги ҳакамликлар ҳақида...

ОКМК – “Металлург”(0:1) ва “Насаф” – “Бунёдкор” (0:1) ўйинларидаги ҳакамликлар ҳақида...

ОКМК – “Металлург” баҳсидаги меҳмонлар дарвозасига белгиланган пеналти

Мазкур ҳолатда учрашув бош ҳаками Азиз Асимов дастлаб пеналти белгиламайди, бироқ вазиятга ВАР аралашгач, у қарорини ўзгартирган 11 метрлик нуқтани кўрсатган! Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Огоҳлантиришсиз пеналти; ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди”

Ушбу ўйиндаги меҳмонларнинг 3-голидаги эҳтимолий офсайд ҳақида... Бу ҳолатни учрашув ёрдамчи ҳаками яхши ракурсдан кузатиб турган ва ўйиндан ташқари ҳолат йўқ, деган хулосага келган. Унинг ушбу қарори тўғри бўлганини ВАР ҳакамлари ҳам тасдиқлаган!

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Бу вазиятда офсайд йўқ, яъни тоза гол; ёрдамчи ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди!
***
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувидаги эҳтимолий пеналти. Ушбу ҳолатда бош ҳакам Олим Тўйчибоев ҳужумчи симуляция ишлатган, деб топиб, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР тасвирларида ҳам ушбу қарор тўғрилиги ўз тасдиғини топган!

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Ушбу вазиятда симуляция ишлатган футболчига сариқ карточка бериб, ўйин давом эттирилиши керак эди; бош ҳакамнинг қарори қисман тўғри деб топилди!

Мазкур баҳсидаги мезбонлар дарвозабони ва рақиб ҳужумчисининг тўқнашуви. Мазкур ҳолатда бош ҳакам ҳужумчи ва дарвозабон табиий контактда бўлгани ҳамда тўқнашув тўп узоқлашганидан сўнг юзага келгани сабабли ҳеч қандай пеналтига асос йўқ деб топган!

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Контакт ҳақиқатдан ҳам табиий, бу вазиятда пеналти йўқ; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди!