АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ХОРИЖ МАТБУОТИ НИГОҲИДА.
Давоми. Бошланиши газетамизнинг 62-64 (2069-2071)-сонларида. Футболимизни ҳар қанча танқид қилмайлик, ижобий ўзгаришлар ҳам бор, албатта. Дейлик, Олимпиада йўлида тузилган «Олимпик» лойиҳаси хорижда ҳам эътироф этилмоқда. Тўғри, Темур Кападзе бошқарувидаги клуб ва терма жамоа учун асосий синовлар энди бошланади. Лойиҳа нечоғли муваффақиятли чиққанини U-23 терма жамоасининг Париж-2024га йўлланма олиш-олмаслиги кўрсатиб беради. Барчаси вақт ҳукмидаги масала. Ҳозирча эса «Спорт День за Днем» нашри томонидан «Олимпик» лойиҳаси хусусида тайёрланган мақоланинг якуний қисмига эътибор қаратамиз.
Олимпиада - ҳам мақсад, ҳам восита
Футболда ҳар қандай лойиҳани фақат натижа билан баҳолаш одатий ҳолдир. Шунинг учун савол бериш вақти келди: бундай кучли тадбирлар тўплами нега айнан олимпия ўйинларига мўлжалланган? Ахир агар рақиблар кучлироқ ёки омадлироқ бўлса, жамоа қандай ўйнашидан қатъий назар, Парижга боролмаслиги мумкин. Боз устига, Ўзбекистон олимпия термаси аввалига Осиё чемпионатига йўлланма олиши керак, шундан кейингина ОФКга ажратилган Париж ўйинларининг 3,5та йўлланмаси учун курашга киришади. Кўриниб турибдики, Олимпиадага олиб борувчи йўл игна тешигидек минимал даражада тор, вазифа анча мушкул. «Олимпия футболи жумладан, мамлакатда спортнинг ривожланиш даражасига баҳо беради, - дейди Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов. - Бизда яккалик спорт турлари масаласида тизимли ишлар йўлга қўйилган, лекин мусобақага фақат дейлик, боксчи ёки курашчилар билан бориш бошқа, делегацияни жамоавий спорт турлари вакиллари ҳисобига кенгайтириш бошқа. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик даврида мамлакат Олимпиадада ҳеч қачон жамоавий кўринишда чиқиш қилмаган! Бизда футболни ҳамма яхши кўради, барча ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз Осиё чемпиони бўлди. 2018 йили 23 ёшли футболчиларимиз Хитойда Осиё кубогини қўлга киритишди. 2019 йили эса жамоа ҳатто кучли учликка ҳам киролмади. Чунки таркибнинг ярми тарқатиб юборилганди 21 ёшли болалар билан ўйнаган япон ва корейслардан фарқли ўлароқ. Яъни улар мақсадли равишда Олимпиадага тайёргарлик кўришди, биз эса... Дарвоқе, ўтган йили бунинг акси кузатилди: биз жамоани олимпия ўйинларига тайёрладик, Саудия Арабистони эса бор эътиборини ҳеч нарса бермайдиган турнирда ғалаба қозонишга қаратди. Қисқаси, ҳозир ҳаммамиз шу жараён ичидамиз - Равшан Эрматов, Сакен Полатов ва мен. Барчамиз футболда кўп нарсаларни кўрганмиз. Ҳа, тушунамиз, эҳтимолий муваффақиятсизликдан ҳеч ким ҳимояланмаган. Масалан, Ўзбекистон бокс жамоаси Рио Олимпиадасида 7та медаль ютди ва Токиода натижа янада яхшиланиши кутилганди. Амалда эса бу гал 1та медаль билан чекландик. Шунга қарамай, ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш бор, тушуниш ҳам ва бу жуда муҳим. Жумладан, футболга алоҳида ёндашув нуқтаи назаридан. Олдин фақат миллий терма жамоа йиғинларига эътибор қаратиларди, энди олимпия, ёшлар ва ўсмирлар термалари, қолаверса, аёллар ва футзал жамоаларига ҳам зарур шароитлар яратилмоқда. Мана, Жанубий Америка, Африка ва Европа жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилмоқда, хорижда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилмоқда».
Олимпиадага чиқиш стратегик ғоясида бир вақтнинг ўзида ҳам мақсад, ҳам восита яширин - футболга бутун «янги қон дарёси»ни буриш. Эътиборли томони, ҳар икки йўналиш натижаси ниҳоятда тез намоён бўла бошлади. Бир томонда - ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати-2022 финали ва U-20 тоифасидаги ОКда расмийлаштирилган янги ғалаба, шунингдек, автоматик тарзда ёшлар ўртасидаги ЖЧ финал қисми йўлланмаси. Иккинчи томонда - тобора ўсаётган футболчиларнинг миллий жамоага мутлақо ҳаққоний тарзда кириб келишлари. Мисол учун, Сречко Катанец март ойидаги йиғинга мақолада аллақачон тилга олинган Жияновдан ташқари, «Олимпик»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовни ҳам жалб этди. Бундан ташқари, марказий ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамроалиев «Олимпик» орқали «Пахтакор»нинг асосий таркибига кириб келди. Футболчиларга хориждан ҳам талаб бор, лекин ўзбеклар ёш йигитларни қўйиб юборишга шошилмайдилар, чунончи, «Париж бригадаси» кўз олдиларида кафолатланган ўйин амалиёти олишлари муҳимдир. «Йигитлар учун Олимпиадада қатнашиш нафақат муваффақият, балки катта футболга йўл ҳам. Охир-оқибат, агар ёшлар миқёсида бир неча терма жамоа бўлса, ҳар бир позицияга мудом 2-3 нафар яққол номзод топилиши учун бир-бирини тўлиқ алмаштирадиган футболчилар авлодларини шакллантириш керак. Ҳатто захирада ўтирган йигитлар ҳам муносиб рақобат даражасига кўтарилишгани сезилиб турибди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам айтиш мумкинки, «Олимпик» лойиҳаси ўзини оқлашга улгурди. Ҳар бир ўйин имтиҳон, ахир биздан натижа талаб қилинади», - дейди Темур Кападзе.
«Олимпик»нинг янги
мақсади
Чемпионлик унвони, албатта. Лоақал кечагина Термиз ёки Қаршида ижара сафаридан бўшамаган ўринбосарлар учун. Дейлик, ЦСКА ўринбосарлар жамоаси чиғириғидан ўтганлар гап нима ҳақда эканлигини тезда тушунишади. Кападзеда яна бир профессионал жиҳати бор: «Олимпик» ва шунга мувофиқ, унга ишониб топширилган терма жамоалар замонавий футбол талабларига мос равишда ривожланиш имконини берадиган ўйин услуби ташвиқотчиси бўлиб қолмоқда. Оддий айтганда, мураббий палов билан курашиш (аллақачон мағлуб этилган) ва характерни тарбиялашдан ташқари, футболчилар билан тактик тафаккур устида кўп ишлайди: «Ҳамиша йигитлар билан вазиятни тез илғаш устида шуғулланаман, бинобарин, барча рақиблар бошқача ўйнашади ва ўйин лавҳаларини олдиндан билолмайсиз. Мисол учун, агар рақиб мослашувчан бўлса ва биз ўйлаган нарсани кўрсатмаса, нима қилиш керак? Қайсидир вазият олдинга ўтиш имконини берадими? Олға! Агар сен камдан-кам борадиган ҳудудга интилиш маъқул кўринса ва бу рақиб ҳужумини вақтида секинлаштиришга ёрдам берса, марҳамат, шундай йўлдан юр. Шунинг баробарида футболчилардан бир ўйинда кўпи билан икки марта кузатиладиган бундай вазиятларда мустақил қарор чиқаришларини сўрайман. Бу фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун муҳим. Бинобарин, ўйин жараёнида вақт бўлмайди ва футболчи тезкор қарор чиқариши керак. Шунда ўзаро тушуниш ҳам яхшиланиб бораверади».
Ҳаттоки, чекка-чеккада ҳам муҳокама қилинмайдиган ягона омил - бу мотивация. «Аввало, йигитларни ватанпарварлик руҳи ҳаракатлантиради, - дейди Ойбек Қосимов. - Улар ушбу ноёб лойиҳанинг бир қисмига айланишганини яхши тушунишади. Барчаси порлоқ келажак, катта мартаба учун имкониятдир. Йигитлар минимал иш ҳақига розилар. Улар чемпионлик учун курашишга одатланганлар билан тенг даражада ўйнашмоқда, 19-20 ёшда танилиб улгуришди. Ишонинг, бу - нодир ҳолат». Вақтида Герман Гессе томонидан ихтиро қилинган кичик илмий Касталия провинциясига танланганлар худди шундай ҳолатда бўлишган. Ўзига хос ушбу микродунёда риторикани ривожлантириш, фалсафага шўнғиш, математик формулалар, мусиқа ва медитацияни билиш учун одатий шароитлар яратилган. Аммо фақат бир магистр бу мутлақ гармониядан ажралиб чиқиш ва ўз билимини дунёга ёйишни хоҳлаган. У катта, хавфли дунёни ўзига керакли ҳисоблаган. Кападзе шогирдлари эса «иссиқхона»да қолишмайди, кўникмаларни ўзлаштиришдан ҳам қочишмайди. U-20 тоифасидаги ЖЧдан кейин... Ўзбекистонда яна сабр қилишга тайёрлар. Агар ҳаммаси тўғри ишласа, бу осон...
Иван ЖИДКОВ («Спорт День за Днем»)
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789