ФИФА Олимпия ўйинларини қандай чеклаши ҳақида.
Бир вақтлар, яъни юз йиллар олдин, ҳали Жаҳон чемпионати рақобатлаша оладиган даражада бўлмаган пайтларда, Олимпия ўйинлари футболнинг энг юқори чўққиси эди. 1920-йилларда FIFA Олимпия ўйинларини жаҳон чемпионати сифатида тан олди, бироқ Олимпиадада фақат ҳаваскорлар ўйнаши мумкин эди, бу эса ФИФА га ёқмайди ва бу масалалари вазиятни мураккаблаштирди.
Ўша пайтда футбол секин-аста профессионаллашаётган эди. Халқаро Олимпия Қўмитаси эса барча иштирокчилар ҳаваскор бўлиши керак деган ғояда туриб олди. Шунда ФИФА назоратни қўлга олиб, барча учун очиқ Жаҳон чемпионатини йўлга қўйди ва бу даража жиҳатида дарҳол Олимпия турнирини ортда қолдирди.
Шундай қилиб, FIFA ва Халқаро Олимпия Қўмитаси (XOҚ) ўртасида бир қанча тортишувлар бошланди ва улар Олимпия футболини шакллантирди. Биринчи қатор келишмовчиликлар ўртасида футбол 1932-йилда Олимпия дастуридан тушиб қолди. У 1936-йилда қайтиб келди ва Иккинчи Жаҳон урушида кейин ҳам қолди, бироқ қатъий ҳаваскор бўлиб қолди. Шундай қилиб, иккинчи даражали мусобақага айланди.
1980-йиллар ва 1990-йилларда XOҚ ҳаваскорлик қоидаларини бекор қилди. Лекин ўша вақтга келиб, ФИФА савдо ташкилотига айланиб улгурган эди ва тўлиқ профессионал Олимпия футбол турнири эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати обрўси ва даромадига таҳдид солиши мумкинлигини тан олди.
Ахири, бир қатор муросаларга эришилди. Биринчи муроса: 1980-йилларда Европа ва Жанубий Америкадан ташқаридаги мамлакатлар барча профессионал футболчиларни жалб қилиши мумкин эди, лекин ҳар қандай европалик ёки жанубий америкалик Жаҳон чемпионатида ўйнаган бўлса, у ҳолда у иштирок эта олмас эди.
1992-йилда бу нотекис чекловлар ўрнига 23 ёшгача бўлганлар қоидаси киритилди. 1996-йилда эса учта каттароқ ёшдаги футболчилар қўшилди. Бу чекловлар ўша вақтдан бери ўз кучида қолмоқда.
Аммо бу ФИФА назоратининг якуни эмас. ФИФА йирик турнирлар, масалан Европа чемпионати ва Америка Кубоги каби қитъа чемпионатларини айнан Олимпиада атрофида бўлишини маъқул кўради. Олимпия ўйинлари эса ФИФА тақвимида йўқ бу эса ёши катта ўйинчилар ўйнамаслигини бошқа томондан ҳам таъминлайди.