АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Охирги кунларда Олимпиада-2024 футбол турнирига боғлиқ яхши хабарлар оқими юзага келди.
Биринчидан, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси етакчи легионерлари - Абдуқодир Ҳусанов ва Аббос Файзуллаевга клублари Париж-2024да қатнашиш учун рухсат беришгани маълум бўлди. Иккинчидан, жамоамизнинг гуруҳдаги рақибларидан бири - Миср термаси ўз таркибига Муҳаммад Салоҳни қўшиш ҳаракатига тушгани ойдинлашди. Ҳа, «Ливерпуль» ҳужумчисининг Олимпиадада иштирок этиши вакилларимизга қўшимча мушколот туғдириши мумкин. Лекин йигитларимизнинг Салоҳдек юлдузга қарши ўйнашлари - бу алоҳида воқелик. Нафақат мухлислар, балки футболчиларимизнинг ўзлари учун ҳам.
***
Франциянинг «Ланс» клуби ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг Олимпиада-2024да қатнашишини тасдиқлади. Таъкидланишича, Лига 1 иштирокчиси ҳимоячимизнинг 24 июлдан 10 августга қадар давом этадиган Олимпиада ўйинларида қатнашишига қарши эмас. Гарчи Олимпиада тақвими ФИФА кунларига тўғри келмасада, «Ланс» Ҳусановнинг Ўзбекистон олимпия термаси билан бирга бўлишига расман рухсат берди. Шунингдек, ЦСКАнинг янги бош мураббийи Марко Николич ҳам жамоа ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев Олимпиадага боришини маълум қилди: «Аббос Олимпиадада иштирок этиши лозим, у клуб сафига шу турнирдан сўнг қўшилади. Унгача янги мавсумга Аббоссиз тайёргарлик кўрамиз. Умуман олганда, ҳозирда 7 нафар футболчи йиғинларда иштирок этмаяпти». Айтиш керак, кутилишича, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Париж-2024га борадиган якуний таркибни 30 июнь куни эълон қилади. ЦСКА бош директори Роман Бабаев эса Аббос Файзуллаевга Европа клублари ҳақида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди. «Ҳа, Файзуллаевга қизиқиш бор, аммо расмий таклиф тушганича йўқ. Ҳар қандай ҳолатда шошилиш ортиқча эканлигини ҳамма билади, жумладан, Аббоснинг ўзи ҳам. Аминманки, у эрта-кеч Европа даражасида ўйнайди, аммо ҳамма ишнинг ўз мавриди бор. Агарда клуб ва футболчининг ўзига қандайдир фантастик таклиф тушиб қолмаса, у яқин орада қаергадир йўл олмаса керак. Бунинг эҳтимоли юқори эмас», - дея Бабаев сўзларини келтирди «Советский Спорт» нашри. Эслатма, аввалроқ Файзуллаевга Испаниянинг «Вильярреал» клуби қизиқаётгани борасида хабарлар чиққанди.
***
Рақибларимиз ҳам Францияга кучли футболчилар билан йўл олиш ҳаракатидалар. Мисол учун, Миср футбол асоссацияси «Ливерпуль» раҳбарияти билан ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни Олимпиадага қўйиб юбориши масаласида музокара олиб бормоқда. Голеадор футболчининг ўзи эса аллақачон мамлакати шарафини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирган. Қолаверса, Салоҳ Миср миллий жамоасининг охирги йиғинидан кейин ўз хоҳиши билан дарҳол Ливерпулга қайтган. Демак, «Ливерпуль» унинг тезда спорт формасини тиклаш иштиёқини инобатга олиб, Париж Олимпиадасида ўйнашига монеълик қилмаслиги ҳам мумкин. Маълумот учун, Ўзбекистон термаси «С» гуруҳи 2-турида айнан мисрликларга қарши ўйнайди. Умуман, Олимпиада дастуридан ўрин олган футбол турнири 24 июль куни бошланиб, 10 августда якунланади.
Ўзбекистон U-23 термасининг Олимпиада-2024 гуруҳ босқичи («С» квартети)даги ўйинлари
1-тур. 24 июль. Париж
ИСПАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН
2-тур. 27 июль. Нант
ЎЗБЕКИСТОН - МИСР
3-тур. 30 июль. Париж
ДОМИНИКАН РЕС. - ЎЗБЕКИСТОН
***
Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон U-23 термасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Uzbe-kistan~s Club ташаббуси билан «Мен ўзбекистонликман - қонимда ғалаба» шиори остида жамоа мадҳияси учун махсус видеоролик суратга олинди. Ўзбекистонликларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, олимпия жамоамизни бўлажак йирик мусобақада қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа учун Констанинг «Ўзбекистонлик» треки мадҳия сифатида танлаб олинди. Суратга олиш ишларида бош жамоа бош мураббийи Темур Кападзе ва етакчи футболчилар иштирок этишди. Мазкур видеоролик илк марта 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтадиган катта гала-концерт давомида тақдим қилинади. Лойиҳанинг аҳамиятли томони шундаки, уни амалга ошириш учун давлат идоралари, хусусий компаниялар ва креатив саноат вакиллари бирлашишди. Улар спортчиларни қўллаб-қувватлаш, жамоа атрофида ўзбекистонликларни бирлаштиришга қаратилган улуғвор ватанпарварлик миллий лойиҳасини яратиш ғоясидан илҳомландилар.
«Футболиум» каналида Олимпиада «заявка»даги футболчилар сони нега камлиги бўйича изоҳ берилди. «18 нафар футболчи - бу кечаги эмас, балки ундан олдинги кун меъёри, албатта. Ҳар ҳолда, пандемиядан кейин барча турнирлар «заявка»сига 23 эмас, 26 нафар футболчи киритишга рухсат берилмоқда. Қолаверса, захира лимити ҳам ошди: 3та ўрнига 5та. Бир қарашада, таркибга кўпроқ футболчи киритишга рухсат бериш осон масаладек. Мисол учун, ФИФА ҳам, ОФК ҳам бундай қарорни осонгина қабул қилди. Бироқ муаммо шундаки, Олимпиада регламентига ўзгартириш киритиш унча осон эмас. Ахир жамоалар таркибини ҳатто 5 нафар футболчи билан кенгайтириш спортчиларнинг жами сони 140 нафар (16та эркаклар ва 12та аёллар жамоаси) кўпайишини англатади. Ҳар бир Олимпиадада эса иштирокчиларнинг умумий сони бўйича лимит бор. Шунинг учун мисол учун, янги спорт турларининг пайдо бўлиши ёки ҳатто янги вазн тоифаси қўшилиши ҳам бошқа йўналишлар ва тоифаларда қисқартириш бўлишига олиб келади. Яна бир гап: ФИФА Олимпиадада аёллар жамоалари сонини ошириб, миқдорни эркаклар йўналиши билан тенглаштиришга уринмоқда. Лекин ҳозирча МОҚни кўндириш иложи топилмаяпти», - деб ёзди «Футболиум» канали муаллифи Алишер Никимбаев.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789