Ольмо 4-5 ҳафтага кетди

Ольмо 4-5 ҳафтага кетди

«Барса» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо «Жирона»га қарши ўйинда олган жароҳати сабабли камида бир ойга сафдан чиқди.

Ла Лига 5-тури доирасидаги ўйиннинг (4:1) 61-дақиқасида Ольмо захирага олиниб, унинг ўрнига Эрик Гарсия майдонга туширилганди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи ўнг оёқ сон мушакларидан жароҳат олган. Дани 4-5 ҳафтага тикланиб майдонга қайтиши қайд этилган. Маълумот учун, Ольмо жорий мавсум клуби сафида 3 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.