Осиё кубоги U23 саралаши: Ёшларимиз кутилганидек жуда йирик ҳисобдаги ғалабага эришишди

Осиё кубоги U23 саралаши: Ёшларимиз кутилганидек жуда йирик ҳисобдаги ғалабага эришишди

Мана бугун Осиё Кубоги (U23) саралаши доирасида 1-тур учрашувлари якунланди.

Хусусан, гуруҳнинг 1-ўйини Тошкентдаги "Локомотив" стадионида ўтказилди ва кутилганидек форслар йирик ҳисобда ишончли ғалаба қозондилар. Ваккилларимиз эса "Жар" стадионида Афғонистон термасига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Аммо, шу ўринда айтиш жоизки дарвозамизга кирттилган гол ҳам чирой ва ижро борасида турнирнинг энг мафтункор голларидан бири бўлди. Меҳмонлар ҳужумчиси Ҳусайн замани 3-4 нафар футболчиларимизни "маъноли" алдаган ҳолда ўз ҳисобида гол ёзиб қўйганди. 

Гуруҳнинг 2-тур ўйинлари 9 сентябрь куни ўтказилади. 
Айтганча,  «Е» гуруҳидаги асосий рақибимиз - Эрон U-23 термаси Тошкентдаги Wellness Hotel меҳмонхонасига жойлашди. Машғулотларни эса «Пахтакор»нинг Қибрайдаги базасида олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Қатар-2024нинг 15та йўлланмаси учун 11та гуруҳда кураш бошланди. Якунда гуруҳлар ғолиблари қитъа чемпионатига йўл олишади. Шунингдек, яхшироқ натижа қайд 4та 2-ўрин эгаси ҳам Қатар-2024да иштирок этади. Қатарда эса Париж-2024 Олимпиадасининг 3,5та йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритилади. 

ОК-2024 (U-23) саралаши. «Е» гуруҳи, 1-тур

ЭРОН - ГОНКОНГ - 3:0 (2:0)
Гол: Амин Хазбави (1-дақиқа), Муҳаммад Гурбани (45-дақиқа), Аллохёр Саййадманеш (88-дақиқа).

Эрон U-23 — 1. Муҳаммадризо Ҳаледбари, 2. Саман Турниан, 3. Ҳуссаин Гударзи, 5. Амин Хазбави, 8. Жавад Ҳуссеиннезхад, 10. Ясин Салмани (с), 13. Арйа Юсефи, 14. Амир Жафари, 16. Муҳаммад Гурбани, 20. Маҳди Ҳашемнезхад, 23. Муҳаммадризо Бордбар.
Захира: 4. Даниал Ири, 7. Муҳаммадҳусайин Ислами, 9. Аллохёр Саййадманеш, 12. Сина Саидифар, 15. Сейед Муҳаммад Бафжи, 17. Муҳаммадмаҳди Аҳмади, 18. Алиашгар Садеғинасаб, 19. Али Пур Дара, 21 Сина Гашеми, 22. Пайам Парса.

Гонконг U-23 — 1. Нг Вай Ҳим, 4. Леунг Йау Вай, 5. Чан Юн Тунг, 8. Ченг Чун Ванг Рян, 9. Лау Ка Киу, 10. Ичикава Соҳго, 11. Вонг Ҳо Чун Ансон, 14. Ю Жесси Жой Йин (с), 20. Ҳо Ка Чи, 22. Цанг Эллисон, 23. Корани Кришна Р
Захира: 2. Лав Чеук Ҳеи, 3. Ли Лок Ҳим, 6. Йип Чеук Ман, 7. Лау Кван Чинг, 12. Лам Лок Йин Жерри, 13. Прабҳат Гурунг, 15. Лаи Хои То, 16. Ченг Нго Ҳин, 17. Йим Каи Чеук, 18. Мишель Ван, 19. Понг Чеук Ҳеи, 21. Ҳо Лунг Ҳо.

 

ЎЗБЕКИСТОН - АФҒОНИСТОН-8:1 (2:1)

Гол: 1:0 — 12, Жасур Жалолиддинов, 2:0 — 36, Алибек Давронов, 2:1 — 42, Ҳусайн Замани, 3:1 — 48, Ҳусайн Норчаев, 4:1 — 52, Ҳусайн Норчаев, 5:1 — 54, Жасур Жалолиддинов, 6:1 — 86, Ҳусайн Норчаев, 7:1 — 88, Алишер Одилов, 8:1 — 90, Муҳаммадқодир Ҳамралиев.

Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов (3. Абдуқодир Ҳусанов, 57), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Хожимат Эркинов, 9. Улугбек Ҳошимов (22. Алишер Одилов, 82), 10. Жасур Жалолиддинов, 13. Маҳмуд Маҳамаджонов (6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), 17. Диёр Холматов (19. Ҳусайн Норчаев, 46), 18. Алибек Давронов, 20 Руслан Жиянов (14. Аббосбек Файзуллаев, 46), 23. Абдурауф Бўриев.
Захира: 4. Одил Абдумажидов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 15. Умарали Раҳмоналиев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 21. Ҳамидулло Абдунабиев.

Афғонистон 1. Файсал Сайид Хил, 2. Хашмат, 3. Носир Аҳмади, 4. Яма, 5. Али Босит Назари (с), 6. Ҳамид Амири, 8. Тариқ, 10. Суҳроб, 11. Нематуллоҳ Карими, 14. Ҳамид Норози, 20. Ҳусайн Замани, 21. Омид Мусави
Захира: 7. Насибуллоҳ Аҳади, 9. Ҳатам Шир Дел, 12. Ҳалил Тожик, 13. Али Ризо Майел, 15. Фарид Муҳаммади, 16. Омидуллоҳ, 17. Муртазо Катеби, 18. Моштақ, 19. Убайдуллоҳ, 20. Ҳуссайин Замани, 22. Абдул Мусавир Аттаи, 23. Маҳмуд.


2-тур. 9 сентябрь (шанба)

17:00 АФҒОНИСТОН - ЭРОН

19:00 ГОНКОНГ - ЎЗБЕКИСТОН 

3-тур. 12 сентябрь (сешанба)

17:00 ГОНКОНГ - АФҒОНИСТОН

19:00 ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН