АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
12 январь куни Оттмар Хитцфельд 75 ёшини нишонлади.
«Бавария» бош рулида узоқ йиллар мобайнида мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришган мутахассис мюнхенликлар расмий сайтига интервью берди. Унда Оттмар 2001 йилги ЕЧЛдаги ғалаба, драматик финалдаги мағлубият, Штефан Эффенбергнинг қатъиятлилиги, Томас Мюллер ва Гарри Кейн ҳақларида гапиради.
- Жаноб Хитцфельд, 75 ёшингизни қандай кўрасиз, бу рақам сиз учун нимани англатади?
- Аслида, мен ҳар доим туғилган кунларимни худди шу тарзда - оила даврасида нишонлайман. Умуман ортга қарайверадиган одамлар тоифасидан эмасман: сиз бугунги кун билан яшашингиз керак, асосийси бугунгисидир. Ҳаётдаги мақсаддан мамнун бўлиш мен учун жуда муҳимдир. Мен яхшиман, бахтли бўлишим мумкин.
- 25 ёшингизда «Базел»да эдингиз, Олимпия ўйинлари ҳам бор эди, у ерда сиз илк марта эътиборни жалб қилдингиз - ўша пайтда қандай инсон эдингиз?
- «Базел»га ҳаваскор футболчи сифатида мурожаат қилганимни ҳамон яхши эслайман. Мен мураббийга қўнғироқ қилдим, у эса ўзини таништирди ва «Кела оласизми?» - деб сўради. Эртаси куни эса улар билан машқ қилишим кераклигини айтди, жуда тўғри инсон экан. Ўшанда у дарҳол шартнома тузмоқчи эди, лекин кечиктирдим, чунки адвокат акам аввал ҳаммасини текширишини хоҳладим. Умуман олганда, бу бепарвогина давр эди. Ўқишни тугатганимдан сўнг, ўзимни бутунлай футболга бахшида эта олдим.
- 50 ёшингизда «Бавария»нинг мураббийи эдингиз. Бир неча ой ўтгач, 1999 йилги ЕЧЛ финалига чиқдингиз, у ерда ҳаётингиздаги энг шафқатсиз мағлубиятга учрадингиз. Ули Хёнесс ўша пайтда сиз дарҳол олдинга қарашга куч топа олганингизга ҳали ҳам қойил қолади...
- Менга ҳам жуда қийин бўлди. Аммо сиз ҳозир бўлишингиз, вазиятни тушунишингиз ва дарҳол таҳлил қилишингиз керак. Ҳаммаси вайрон бўлди, лекин мураббий сифатида сизнинг вазифангиз янги стандартларни ўрнатишдир. Мен жамоага миннатдорчилик билдирдим, улар яхши ўйин кўрсатишганди, биз майдонда яхшироқ эдик, аммо бу тақдир. Мен шундай дедим: «Биз йўлимизни ҳозир аниқлаб олишимиз керак, бирга бўлишимиз керак. Айбловлар, айниқса оммавий айбловлар бизни олдинга силжитмайди».
- Икки йилдан сўнг Миланда ЕЧЛда ғалаба қозониш учун пойдевор ўша куни қўйилганми?
- Мен бунга аминман. Бизнинг дарҳол мақсадимиз бўлиши муҳим эди. Агар ичимиздан кимдир ўз интервьюсида нотўғри гап айтиб қўйганида хавф остида қолардик, лекин мен бу шафқатсиз мағлубиятни енгиб ўтишимиз мумкинлигини ва кейин катта ютуқларга эришиш имкониятига эга бўлишимизни билардим. Бу жамоа ажойиб эди.
- Қачонлардир фаолиятингизда тез-тез қўрққанингизни, яъни муваффақиятга эришмаслик қўрқуви, мураббийлар каруселидан тушиб қолиш қўрқувини тан олгандингиз. Қўрқув ҳам мотивация бўлиши мумкинми?
- Ҳар доим салбий нарсаларни иложи борича эътиборсиз қолдиришингиз керак. Аммо маълум даражадаги қўрқувда яхши нарса ҳам бор: бу сизни такаббур бўлишингизга тўсқинлик қилади. Аммо қўрқмаслик керак, бу муҳим, чунки узоқ муддатда сиз шубҳалар учун майдон қолдирасиз. Сиз ўзингизни чарчатолмайсиз.
- Сиз ҳеч қачон вазифангизни осонлаштирмадингиз - жамоа олдидаги нутқ сўзлари учун уч соатлаб тайёрланардингиз... Ҳал қилувчи омил эҳтиёткорлик билан тайёргарлик кўриш бўлганми?
- Бу менинг ҳаётим эди. Ҳеч қачон мағлубиятларим учун ўзимни айблашим керак бўлган вазиятга тушиб қолишни хоҳламаганман. Агар тайёр бўлсам, ҳеч нарса ажаблантирмасди: шунинг учун сизда режа бўлиши керак, акс ҳолда стрессли вазиятларда ҳиссиётга тушиб қолиш хавфи мавжуд. Мураббий сифатида доимо хотиржам бўлишим керак. Мен бемалол нутқ сўзладим, чунки ўйинчиларнинг кўзига қарашни хоҳлардим. Реакцияни кўришни хоҳлардим, ҳаммага етиб бора оламанми, юқори концентрация бўладими... Булар ўйин олдидан туннелда бўлган мутахассислар, аммо мураббий сифатида сиз уларга етиб боришингиз керак.
- Штефан Эффенберг, Лотар Маттеус, Оливер Каннинг кўзлари ўзгача бўлганми? Уларда нимани кўрардингиз?
- Сиз уларни ўзингиз билан олиб кетишингиз керак эди, уларга ўрнак бўлишларини ва ишлар яхши кетмаса ҳам жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари кераклигини билдиришингиз керак эди. Бу қадар кўп «альфа-ҳайвонлар» билан ишлаш жуда кўп энергия талаб қилади: эрталаб газетада нималар чоп этилишини ҳеч қачон билмайсиз. Аммо сизга бундай болалар керак. «Бавария»да майдонда ўзингизни эълон қилиш ёқимсиз иш, ва бундай йигитларсиз сиз ҳам катта ўйинларда ғалаба қозона олмайсиз. Бир гал «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед» таркибидаги Дэвид Бэкхем Штефан Эффенберг билан қўл бериб кўришмоқчи эди. Аммо Штефан рад этди: «Нима хоҳлайсан? Биз майдонда дўст эмасмиз!» Бу шунчаки футбол, агар бирор нарса қилишни истасангиз, қўл бериб кўришингиз мумкин.
- Бугунги «Бавария»ни қандай кўрасиз?
- Менимча, 2024 йилги вазифа - «Бавария»нинг ўзини-ўзи қадрлашини қайтаришдир. Жамоа жуда сифатли ва агар ҳамма шижоатли ва мослашувчан бўлса, ҳаммаси жойида бўлади. Саарбрюккендаги Кубок билан хайрлашиш ўйинидан кейин ёки Франкфуртдаги даҳшатли мағлубият (1:5)дан кейин «Бавария»да реакция бўлиши керак эди. Ушбу клубда ҳеч қачон бўшашиш мумкин эмас.
- Бугунги кунда қайси ўйинчи сизни кўпроқ ҳайратда қолдирмоқда?
- Уларнинг барчасини санаб ўтишим керак. Гарри Кейнни брайкер сифатида жалб қилиш муҳим эди. У юқори менталитетга эга. Мен учун Жошуа Киммих етакчи. Томас Мюллер - фантастик қаҳрамон, аллақачон афсона.
- Мухлислар 2008 йилнинг баҳорида сиз хайрлашаётганларидаги кўз ёшларини ҳеч қачон унутмайдилар. «Бавария» бугунги кунгача сиз учун нимани англатади?
- Мен учун бу даврнинг охири эди. «Бавария» менга ақл бовар қилмайдиган миқдорни берди, бу ерда икки марта мураббий сифатида ишлаганимдан жуда фахрланаман. Инсон сифатида тан олиниш мен учун ҳар доим муҳим эди - ҳар доим ажойиб йигит бўлиш мумкин эмас. Мен футболчилар, клуб, мухлислар билан бир тану бир жон бўлишни хоҳладим.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789