CaughtOffside нашрининг маълум қилишича, Паласиосга ҳозирнинг ўзида уч гранд - «Челси», «Ливерпуль» ва «Арсенал» харидор бўлмоқда. Манбага кўра, мавсум охиригача 25 ёшли футболчига даъво қиладиган жамоалар сони яна ошиши кутилмоқда. Эсекиэль Паласиос леверкузенликлар сафида 2020 йилдан бери тўп тепади. У ўтган мавсум жамоанинг ўз тарихида илк бор чемпионликка эришишига катта ёрдам берди. Паласиоснинг «Байер» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Майдонда кўпроқ «қора иш»ни мукаммал бажариши билан танилган ўйинчи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.