Палмер рекордлари давом этади

Палмер рекордлари давом этади

Коул Палмер Жимми Флойд Хасселбайнкнинг рекордини такрорлади.

21 ёшли инглиз бу мавсумда Англия чемпионатида 30 очко қўлга киритди. Ярим ҳимоячи «Челси» сафида Премер-лигадаги дебют мавсумида 21та гол ва 9та голли узатмани амалга оширди. «Кўклар» тарихида фақатгина Хасселбайнк шундай муваффақиятли дебют кўрсатганди - 2000/01 йилги мавсумда. Бундан ташқари Палмер АПЛ тарихида 22 ёшгача бўлган даврда бир мавсумда 30+ очко тўплаган 3-ўйинчига айланди. Бунгача Робби Фаулер (1994/95 ва 1995/96) ва Крис Саттон (1993/94)лар уддалашган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.