Ишонаверинг, Забиҳулло Ўринбоевнинг укаси Муҳаммадали АПЛ да ўйнайди!

Ишонаверинг, Забиҳулло Ўринбоевнинг укаси Муҳаммадали АПЛ да ўйнайди!

«Пахтакор» клуби футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Англияда давом эттиради. Бу ҳақда Тошкент клуби расмий сайти хабар берган.

«Ўзбек футболи тарихида биринчи бор футболчимиз Ўзбекистондан Англияга тўғридан-тўғри йўл олди. «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси «Брентфорд» клубида давом эттиради. Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар «Брентфорд»да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маълумот учун, Ўринбоев «Пахтакор»да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.
«Шу тариқа, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган «Пахтакор» академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган», - дейилади клуб хабарида.
Муҳаммадали Ўринбоев «Металлург» клуби ҳужумчиси Забиҳулло Ўринбоевнинг укаси саналади.
«Брентфорд» клуби АПЛ 20-туридан кейин 22 очко билан 15-ўринда бормоқда.