Педро Европага қайтиши мумкин

Педро Европага қайтиши мумкин

«Фламенго» ҳужумчиси Педро келаси ёзда яна Европага қайтиб, ўз омадини синаб кўришни режалаштирмоқда.

Бразилиялик форвард 2019-2020 йилги мавсумда «Фиорентина»да жами 6та учрашувда иштирок этиб, атиги битта гол урган ва охир-оқибат яна ўз юртига қайтиб кетган эди. Педро кейинги йиллар давомида катта тажриба тўплади. 26 ёшли форвард шу кунга қадар клублар миқёсида жами 295та учрашувда майдонга тушиб, 130та гол урган ва 26та голли пас узатган. Педрога «Челси» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Фламенго» ҳужумчининг кетишига қаршилик қилмоқчи эмас. Гарчи Педронинг 2027 йилнинг охиригача давом этадиган шартномасида бадал суммаси 60 миллион евро экани кўрсатилган бўлса-да, клуб раҳбарияти уни 25 миллион евро эвазига қўйиб юбормоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.