“ПСЖ” да тозалаш ишлари бошланди

“ПСЖ” да тозалаш ишлари бошланди

ПСЖ раҳбарияти бош мураббий Луис Энрике фойдаланмаётган икки қимматбаҳо футболчи билан хайрлашишни маъқул кўрди.

Ҳужумчи Рандаль Коло-Муани ва Милан Шкриньяр испаниялик бош мураббий ишончини оқлай олмаяпти. Аслида ҳар икки футболчи 2023 йилнинг ёзида катта умидлар билан олиб келинган эди.

Бироқ жамоа бошқаруви Луис Энрике қўлига ўтганидан кейин уларнинг иши юришмай қолди. “Айтрахт”дан 95 миллион еврога трансфер қилинган Рандаль Коло Муани жорий мавсумда 14 та учрашувда иштирок этган бўлса-да, майдонда жами 453 дақиқа ҳаракат қилди ва иккита гол урди.

Ўз даврида нархи 65 миллион еврогача баҳоланган Милан Шкриньяр эса, бешта беллашувда 381 дақиқа ўйнади холос.

Париж клуби бу ўйинчиларни январь ойида сотиб юборишни мўлжаллаяпти. Уларнинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.