«ПСЖ»га Эрмосо керак

«ПСЖ»га Эрмосо керак

«Атлетико» билан шартномаси июнь охирида тугайдиган марказий ҳимоячи Марио Эрмосо Франция чемпионатида ишлаш имкониятига эга.

Парижликлар жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Эрмосони ўз жамоасида кўришни истайди. Мариони ўз сафига «ПСЖ»дан ташқари Туриннинг «Ювентус» ва «Интер» клублари ҳам жалб қилмоқчи. Эрмосо 2019 йилнинг ёзидан бери «матрасчилар» сафида ўйнамоқда. Испания чемпионатининг жорий мавсумида ҳимоячи 23та ўйин ўтказди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.