SPort нашрининг маълум қилишича, Puma Каталония жамоасига ўзининг сўнгги таклифини юборган. Таклифга кўра немис компанияси «Барселона»га йилига 200 миллион евро тўлайди. Аввалроқ, «Барселона» Nike билан шартномаси якунланганидан сўнг ўзининг шахсий брендини туширишни режа қилгани ҳақида хабар берилганди. Маълумот учун, 2026 йилда шартномаси якунланадиган шартнома ортидан каталонияликлар Nike фирмасидан йилига 105 миллион евро пул олади. АҚШ компанияси «Барселона» билан 1998 йилдан бери бирга ишлаб келаётганди.