ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
Европада АПЛ (Англия) ва Ла Лига (Испания)га футбол эталони сифатида қаралиши ҳеч кимга сир эмас.
Икки миллий чемпионатни ўзаро таққослаганда, кўпчилик Англия Премьер-лигасини устун кўриши ҳам бор гап. Бинобарин, АПЛ ҳамиша 2-3та эмас, балки кўпроқ фаворит жамоага эга эканлиги билан ажралиб туради Ла Лигадан. Шунингдек, тижорат масаласида ҳам Англия чемпионати анча илгарилаб кетгани барчага маълум. Лекин баъзи статистик кўрсаткичлар борки, уларга қарасак, испан лигаси инглиз дивизионига бемалол рақобат тақдим этаётгани кўринади.
Goal24 каналида берилган тасвирларда АПЛ ва Ла Лиганинг жорий мавсумидаги энг қўрқинчли ҳужумкор триолари натижаси ўзаро таққосланган. Қаранг, АПЛда даҳшат уйғотаётган «Манчестер Сити»га тегишли учлик (Эрлинг Холанд - Хулиан Альварес - Фил Фоден) ҳисобида жами 25та гол бор. Хосеп Гвардиола шогирдлари бу борада «Ливерпуль» ҳужумида катта ҳажмда иш бажараётган Муҳаммад Салоҳ - Дарвин Нуньес - Диегу Жота учлигини атиги 1та гол даражасида ортда қолдирмоқдалар. Учинчи юқори кўрсаткич Сон Хюн Мин, Ришарлисон ва Деян Кулишевскидан иборат «Тоттенхэм» учбурчакига тегишли - 23та гол. Хуллас, АПЛда ҳужумкор триолар ўртасидаги пойга ўта қизғин тус олмоқда.
Хўш, Ла Лиганинг энг даҳшатли ҳужум триолари кўрсаткичи қандай? Аввало, айтиш керак, Испания чемпионатида умумий натижа бироз баландроқ. Мисол учун, иккинчи бўлиб турган «Реал» триоси (Жуд Беллингем - Родриго - Хоселу) ҳисобида худди АПЛ етакчилариники каби 25та гол бор. Устунлик эса ҳозирча «Атлетико» вакиллари қўлларида: Альваро Мората - Антуан Гризманн - Анхель Корреа учбурчаги чемпионатнинг ортда қолган ўйинларида жами 27та голдан хирмон ясади. Пойганинг учинчи қаторида камтарин «Жирона»ни олға бошлаётган учлик бормоқда - Артём Довбик, Кристиан Стуани ва Савио боғлами клубнинг 22та голига муаллифлик қилди. Қойил.
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789