АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
1 июнь куни Тошкент ва Қарши шаҳарларида узоқ кутилган U-23 тоифасидаги Осиё кубогига старт берилди.
Махсус мухбиримиз шу муносабат билан ЎФА Ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими раҳбари Бахтиёр Шириновни суҳбатга чорлаб, турнирга тайёргарлик даражаси қандайлигига қизиққанди.
- Мамлакатимиз яна бир йирик ва нуфузли халқаро турнирни қабул қилишга шай. Чемпионатга тайёргарлик бўйича нималарни қўшимча қила оласиз?
- Аввало, айтиш керак, U-23 белгиси остидаги Осиё кубоги юртимизда биринчи марта меҳмон бўлади. Шунга яраша, «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив» ва Қаршидаги «Марказий» стадионларида кенг қамровли ишлар олиб борилди. Ҳозирда 19 июнгача давом этадиган турнирга тайёргарлик ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди. ОФК делегацияси ва меҳмон жамоалар учун муносиб шарт-шароитлар яратилди.
- «В» гуруҳи ўйинлари учун Қарши шаҳри танланди. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Бу - сўнгги йиллар Қашқадарё футболида амалга оширилган режали ишлар самараси. Хусусан, вилоят марказида футболга муносабат тамомила ўзгача. Биргина «Насаф»нинг равон йўлга тушиб олганини мисол сифатида келтириш мумкин. Инфратузилма зўр: барча қулайликларни ўз ичига олган стадион, клуб базаси, махсус футбол мактаби, U-21 жамоаси ихтиёрига берилган қароргоҳ... Айтиш керак, вилоят ҳокимлиги, ҳудудий ФА, яна «Шўртангазкимё» мажмуаси каби ўнлаб ҳомий ташкилотлар мусобақани юқори савияда қабул қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатди. «Марказий» аренаси тўлиқ таъмирланди, валюталар алмаштириш учун банкоматлар ўрнатилди, ободонлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Асосийси, чипталар баҳоси мухлислар учун оптимал даражада белгиланди. Улар 1та чипта билан 2та ўйин кўриш имкониятига эгалар. Мухлислар чиптани интернет орқали ҳам харид қилишлари мумкин. Бундан ташқари, шаҳардаги «Афросиёб», «Грант Сарбон», «Султон» ва «Ҳисор» меҳмонхоналари иштирокчиларга сифатли хизмат кўрсатишга шай.
Дарвоқе, Қарши «В» квартетидаги 5та ўйиндан ташқари, 7 июнь кунига белгиланган Ўзбекистон - Эрон қарама-қаршилиги («А» гуруҳи)га ҳам ўз бағрини очади. Эътиборли томони, Қарши шаҳрига ишониб топширилган барча ўйинлар 1та стадионда ўтказилади. Машғулотлар учун эса қўшимча 2та арена бор - «Геолог» ва «Меҳнатчи».
- Мезбон - Ўзбекистон термасининг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Албатта, олимпиячиларимиздан умидимиз катта. Тўғри, бу сафарги турнир Олимпиада эшикларини очмайди. Шундай бўлсада, бўлажак ўйинлар ёш иқтидорлар учун жиддий имтиҳон вазифасини ўташи тайин. Умуман, қитъа миқёсидаги иккинчи даражали турнирнинг Ўзбекистонга топширилгани ОФК, қолаверса, ФИФА томонидан ўзбек футболининг яна бир бор эътироф этилиши демакдир.
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
“ИнтерФУТБОЛ” газетасининг 31 май кунги сешанба сонидан олинди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789