Қойил қолмасликнинг иложи йўқ!

Қойил қолмасликнинг иложи йўқ!

Криштиану Роналду - 2023 йилнинг энг яхши тўпурари

Португалиялик юлдуз 38 ёшида нав­қирон Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе, «Бавария»дек «гол машинаси» вакили Гарри Кейн билан кечган пойгада ғолибликни қўлга киритди. «Ал-Наср» юлдузининг йил давомидаги статистикаси шунчаки, космос!

Йиллар ортидан йиллар ўтмоқда, аммо Криштиану Роналду гол уришдан сира тўхтамаяпти. Мана, 38 ёшли ҳужумчи 2023 йил масофасида 54та голдан иборат улкан хирмон ясади. У шу тариқа йил тўпурарлари пойгасида Килиан Мбаппе (52та), Гарри Кейн (52та) ва Эрлинг Холанд (50та)ни ортда қолдирди.

Криш гол уриш масаласида айниқса, жорий мавсум «қутурди», Дейлик, 54та голидан 35таси йилнинг охирги 5 ойига тўғри келди.
rrrr-1.jpg

Криштиану Роналду жорий мавсумДА

Турнир                                     Ўйин   Гол   Ассист

С.Арабистони чемпионати     18         20           9

«Қирол кубоги»                      2           1             -

ОЧЛ                                                   4           3             

Араб ЧЛ                                            6           6             -

Португалия термаси              5           5             

Жами:                                     35         35          11

СЎЗ

- 54та гол? Ўзим айтаман, қачон тугатишимни. Жамоадошларимга раҳмат. Криштиану РОНАЛДУ.