Португалиялик юлдуз 38 ёшида навқирон Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе, «Бавария»дек «гол машинаси» вакили Гарри Кейн билан кечган пойгада ғолибликни қўлга киритди. «Ал-Наср» юлдузининг йил давомидаги статистикаси шунчаки, космос!
Йиллар ортидан йиллар ўтмоқда, аммо Криштиану Роналду гол уришдан сира тўхтамаяпти. Мана, 38 ёшли ҳужумчи 2023 йил масофасида 54та голдан иборат улкан хирмон ясади. У шу тариқа йил тўпурарлари пойгасида Килиан Мбаппе (52та), Гарри Кейн (52та) ва Эрлинг Холанд (50та)ни ортда қолдирди.
Криш гол уриш масаласида айниқса, жорий мавсум «қутурди», Дейлик, 54та голидан 35таси йилнинг охирги 5 ойига тўғри келди.
Криштиану Роналду жорий мавсумДА
Турнир Ўйин Гол Ассист
С.Арабистони чемпионати 18 20 9
«Қирол кубоги» 2 1 -
ОЧЛ 4 3 1
Араб ЧЛ 6 6 -
Португалия термаси 5 5 1
Жами: 35 35 11
СЎЗ
- 54та гол? Ўзим айтаман, қачон тугатишимни. Жамоадошларимга раҳмат. Криштиану РОНАЛДУ.