Де Йонг учун «МЮ»да жиддий рақиб бор

Де Йонг учун «МЮ»да жиддий рақиб бор

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг учун Англиянинг икки клуби трансфер курашида иштирок этади.

Ёзги трансфер ойнасида Френки де Йонг учун асосий даъвогар бўлиб турган «Манчестер Юнайтед»га бу борада жиддий рақобатчи пайдо бўлди. «Манчестер Сити» клуби ҳам нидерландиялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Пеп Гвардиола клуб раҳбариятидан ушбу ўйинчини трансфер қилишни сўраган. Эрик тен Хаг собиқ шогирди де Йонгни «МЮ»га ўтишга кўндирмоқчи. Футболчининг ўзи эса «қизил иблислар» ЕЧЛга чиқа олмагани сабабли «Барса»да қолишни истамоқда. Каталония клуби эса футболчисини 50-60 миллион евро атрофида сотишга тайёр. Клуб молиявий муаммолар сабабли Френки билан хайрлашишга қарор қилган. Бу борада «Сити» яхшироқ таклиф берса, де Йонг ёзда «шаҳарлик»га айланиши мумкин.

Маълумот учун, де Йонг жорий мавсум жами 45 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.