РАКУРС: Даҳшатли 9 йил!

РАКУРС: Даҳшатли 9 йил!

Юрген Клопп жорий мавсум якунида «Ливерпуль» билан хайрлашишини маълум қилди.

Эҳтимолки, мавсум-2023|2024 германиялик қувноқ мураббий учун АПЛдаги охиргиси бўлиб қолар... Ҳар ҳолда, у фаолиятини Англиядан ташқарида давом эттиришга мойилдек. Клоппнинг «Ливерпул»даги даври эса клуб учун XXI асрдаги энг яхшиси, албатта!

* Клопп ўйинларга нисбатан ғалабалар фоизи бўйича «Ливерпуль» тарихидаги барча мураббийлардан олдинда. 9 йил давомида расмий учрашувларнинг 62 фоизида ғалабани таъминлаган германиялик мутахассис Кенни Далглиш (58,3 фоиз) ва Боб Пейсли (57,4 фоиз)дан ўзиб кетди. 
ph-klop.jpg

* Клопп тузган «Ливерпул»нинг энг севимли рақиблари - «Кристал Пэлас» ва «Вест Хэм». «Қизиллар» Юрген бошқарувида ҳар икки жамоани 13 мартадан доғда қолдиришган. Энг мураккаб рақиб эса Пепнинг «Манчестер Сити»си, албатта. Юрген испаниялик ҳамкасбидан 8 марта устун келган.

* Клопп даврида «Ливерпуль» трансферларга жами 938 млн евро сарфлади. Энг қимматбаҳо харид - Дарвин Нуньес (85 млн. евро).