Рамос ҳам «Ал-Наср» нишонида

Рамос ҳам «Ал-Наср» нишонида

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби «ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамосни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Marca хабарига кўра, Ар-Риёд клуби раҳбарияти 2023 йилда испаниялик 36 ёшли ҳимоячини ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. «Ал-Наср»нинг ушбу жиддий мақсадлари Криштиану Роналдунинг клуб сафига тезроқ қўшилишига сабаб бўлиши мумкин. Дубайда бўлиб турган 37 ёшли португалиялик форвард ҳали ҳамон Европа клубларидан аниқ таклиф олмаган. Саудия клуби эса юлдуз футболчини ўз сафига кутмоқда. Эслатиб ўтамиз, Рамоснинг Париж клуби билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Роналду эса эркин агент саналади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.