Салоҳ – даҳшатли «киллер»

Салоҳ – даҳшатли «киллер»

Мисрлик Муҳаммад Салоҳни бемалол АПЛдаги бош «киллер» сифатида таърифлаш мумкин.

Ҳар ҳолда, «Ливерпуль» ҳужумчиси чемпионатнинг кўплаб иштирокчиларига «тортиқ» этган голлари сони бўйича пешқадамлик қилмоқда. Унинг учун асосий «қурбон» - «МЮ».

Муҳаммад Салоҳ ҳаттоки, спорт формаси унча яхши бўлмаган вақтда ҳам гол уриш йўлини топади. Мана, у ЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйин­да ҳисобни очиб, «Ливерпул»­нинг якунда 2:0 ҳисобида устун келишига асос яратди. Мисрлик голеадор айни пайт «ПСЖ» вакили Килиан Мбаппе билан бирга турнир тўп­урарлари рўйхатида 1-ўринни эгаллаб турибди (ҳар икки футболчида 7тадан гол бор). Салоҳ олдинроқ АПЛ 11-турида «Манчестер Сити» дарвозасига ягона ғалаба голини йўллаб, чемпионат бўйича «Ливерпуль» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга кўтарилганди. Аниқроқ айтсак, у АПЛда 121-голини нишонлаб, клуб афсонаси Стивен Жеррард (120та гол)дан ўзиб кетди. «Ливерпуль» рекордчиси - Роб-би Фаулер ҳисобида эса 128та гол бор. Демак, Миср футболи юлдузи мутлақ натижага ҳам яқин.

Умуман, Салоҳ  АПЛдаги энг кучли снайперлардан биридир. Мақолага илова қилинган жадвалдан кўриниб турибдики, у охирги 5 йиллик статистика бўйича АПЛнинг бир қатор клубларига гол «тортиқ» этиш масаласида етакчилик қилмоқда. 

Охирги 5 йил (мавсум-2017|2018 - 25|10|2022 оралиғи)да АПЛнинг энг кучли 10та клубига ҳаммадан кўп гол «улашган» футболчилар

АПЛнинг ҳозирги барча иштирокчи клублари Муҳаммад Салоҳдан лоақал 1та гол қабул қилган. «Ливерпул»нинг азалий ва принципиал рақиби - «МЮ» эса мисрлик учун энг севимли рақиблардан биридир - 10та гол.